UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

22 окт 13:42
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Кайо Борральо ким? Маҳмуд Мурадов учун бразилиялик нимаси билан хавфли?

Бугун Абу-Дабида навбатдаги UFC 280 кечаси бўлиб ўтади.

Кечанинг марказий жангида Ислам Махачев ва Чарльз Оливейра вакант бўлиб турган енгил вазн камари учун октагонга кўтарилади. Шунингдек, ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов Бразилия вакили Кайо Борральога қарши октагонга кўтарилади.

Кайо Борральо ким?

Кайо Борральо 1993 йилнинг 29 январь санаси Бразилияда туғилган. Бразилияда ёш болалар ёшлигида иккита спорт туридан бирини танлайди. Футбол ёки жиу-жутсу. Кайо ҳам шу спорт туридан бирини танлади ва жиу-жутсу билан жиддий шуғулланишни бошлади.

У Бразилиянинг бир қатор ҳаваскор ташкилотларида бир муддат жанг қилиб юрди ва яхши натижаларга эришди. 2014 йилда эса профессионал ММА ўтди. Илк жангини шу йилнинг 13 декабрь санаси Evocke Fight промоушенида Клеитон Рафаэлга қарши жанг қилади ва рақибини биринчи раунднинг ўзида нокаут қилади. Кайо иккинчи жангини саккиз ойдан сўнг ўтказади ва Жоа Карвалиога очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлади. Бу мағлубият Кайо Борральонинг фаолиятидаги ҳозирча ягона мағлубияти бўлади. Шундан сўнг яна беш йил давомида Бразилиянинг бир қатор ташкилотларида жанг қилди ва 2021 йилда  DWCS'га йўлланма олди.


DWCS'да яхши жанглари орқали Кайога UFC шартнома таклиф қилди ва илк жангини Гаджи Омаргаджиевга қарши ўтказади. Жанг 2022 йилнинг 16 апрель санасида бўлиб ўтади. Жангда тўлиқ устунлик Кайо томонда бўлади. Бироқ бразилиялик учинчи раунднинг тўртинчи дақиқасида можароли вазият содир бўлади. Каё рақибининг тиззаси ерга тегиб турганида, бошига тиззаси билан зарба беради. Аммо, ҳакамлар буни кўришни исташмади ва бразилияликка техник ғалабани тақдим этишади. Каёнинг UFC'даги иккинчи жангини UFC Vegas 58 кечасида Армен Петросянга қарши октагонга кўтарилади. Бу баҳсда Кайо очколар ҳисобига кўра мағлуб этди. Бугун эса унга ҳамюртимиз рақиблик қилади.

Кайо Борральо ҳамюртимизга қандай хавф туғдиради?

Кайо Борральонинг бошқа бразилияликларга ўхшаб асосий кучи кураш. Жиу-жутсу бўйича қора белбоғ соҳиби эканлиги Маҳмуд Мурадов учун катта хавф туғдириши мумкин. Бундай ҳолатни ҳамюртимизнинг ўтган жангидан кейин ҳам билиб олишимиз мумкин. Шунингдек, Кайо Борральони ҳали ҳеч бир жангчи нокаут қилишга эришмаган. Бу унинг жағи анча қаттиқ эканлигини билиб олишимиз мумкин.

Бугун Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги энг қийин рақибларидан бирига қарши октагонга кўтарилади. Бўлажак баҳсда ҳамюртимизга омад тилаб қоламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг