UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

01 апр 20:11
Янгиликлар

Дзюдо

Келдиёрова Анталия "Катта Дубулға" турнири чемпиони!

Теглар :  Катта Дубулға
Анталия "Катта Дубулға" турнирининг биринчи кунги баҳслари ўз якунига етиб бормоқда.

Ҳозиргина -52 кг вазн тоифасидаги беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Диёра Келдиёрова финал учрашувини якунлади. Кадетлар ўртасида жаҳон чемпиони ҳисобланган Диёра олтин медаль учун кечган беллашувда сўнгги Европа чемпионатининг бронза медали соҳибаси испаниялик Эстрелла Шерифф Лопесга қарши татамига чиқди. Диёра тажриба бобида бироз устунроқ бўлган Эстреллани мағлубиятга учратиб, Анталия "Катта Дубулға" турнири ғолибасига айланди.  

Диёра Келдиёрова аёллар дзюдоси бўйича тарихни янгилай олди. Гулноза Матниязова Тошкент ва Тбилиси "Катта Дубулға" турнирларида бронза медалини қўлга киритганди. Диёра эса ўзбекистонлик дзюдочи қизлар орасида илк бор "Катта Дубулға" турнирининг финалида татамига чиқди. Келдиёрова олтин медаль билан бирга қимматли 1000 рейтинг очкосига ҳам эга бўлди.    

Рейтинг:    

Фикрлар

   
02 апр 02:06:31
Жалолхон Акбаров
Маладес
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг