UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

04 ноя 16:18
Янгиликлар

Кикбоксинг

Кикбоксинг бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилади

Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциацияси 13 ёшдан 35 ёшгача бўлган кикбоксингчилар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилишини маълум қилди.

Спорт тадбири Жаҳон Кикбоксинг ташкилотлари ассоциацияси (WAKO) қоидаси асосида ва Олимпия тизими бўйича ўтказилади. 

Мусобақада фақат Ўзбекистон Республикаси Кикбоксинг ассоциацияси аъзолари иштирок этади. Спортчилар тўлиқ эпикировкалар (шлем, капа, бандаж, шорти, шалвар, бокс қўлқопи ва фута)да чиқишлари шарт;

Мусобақа Кик-Лайт, Лоу-Кик йўналишлари бўйича ўтказилади. Мусобақа ўғил болаларда -51 кг, -67 кг, қизларда эса -52 кг вазн тоифасидаги жанглар 2022 йил март ойида Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида қатнашиш учун саралаш ҳисобланади.

Чемпионатни ўтказиш бўйича умумий раҳбарлик Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда бевосита раҳбарлик Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциацияси томонидан амалга оширилади. Мусобақани Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциацияси томонидан тайинланган ҳакамлар хайъати таркиби ўтказади. 

Мусобақада иштирок этувчиларнинг хужжатларини қабул қилиш ва расмийлаштириш Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси буйруғи билан тайинланган мандат комиссияси зиммасига юклатилади.

Ўзбекистон чемпионатини ўтказиш вақти ва жойи: 10-14 ноябрь кунлари Навоий вилояти Навоий шаҳридаги НКМКга қарашли “Сўғдиёна” жисмоний тарбия спорт комплекси.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг