UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

20 дек 16:53
Янгиликлар

Кураш

Комил Юсуповни табриклаймиз!

Бугун жаҳон спорт оламида, хусусан яккакураш спорт турлари дунёсида ўз ўрнига эга бўлган, миллий курашимизнинг спорт қонун-қоидаларини ишлаб чиққан, уни халқаро спорт тури сифатида жаҳон майдонига чиқишига бош-қош бўлган Комил Юсуповнинг таваллуд айёми.

1957 йил 20 декабрда Бухоро вилояти Қоракул туманида таваллуд топган Комил Юсупов бутун умрини миллий спорт туримиз курашни ривожига бағишлади. 

Самбо ва дзюдо бўйича ўнлаб халқаро турнирлар ғолиби, бир неча бор мамлакат чемпиони, собиқ иттифоқ терма жамоаси аъзоси, 1980 йилги Москва олимпиадаси қатнашчилигига номзод бўлган Комил Юсупов катта спорт фаолиятидан сўнг, давлат идораларида масъул вазифаларда меҳнат қилди.

Қатор йиллар мобайнида Ўзбекистон дзюдо, кураш федерациялари раиси, мамлакат ёшлар ташкилоти раҳбари, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси ўринбосари, раиси вазифаларида ишлади.

1998-2014 йиллари Халқаро кураш ассоциацияси президенти сифатида миллий сплортимиз курашнинг халқаро майдондаги ривожига беқиёс ҳисса қўшди.

2005-2006 йиллари Лозаннадаги “Олимпия” музейида бир йиллик кураш спорти кўргазмасини ташкил этиш, кураш бўйича Туркия, Ҳиндистон, Венгрия, Украина, Доминикан Республикаси, Бразилия, Франция, Англия, Жанубий Корея, Греция, Манголия, Россия каби қатор мамлакатларда ўтган жаҳон ва қитъа чемпионатларини, халқаро турнирларни ташкил этиш ва ўтказиш ишларига бош-қош бўлди. 

Миллий спортимиз курашнинг Осиё ўйинларига ва унинг тизимидаги мусобақалар дастуридан ўрин олишда фидойилик кўрсатди.

Комил Юсуповнинг мамлакатимиз ва халқимиз олдидаги алоҳида хизматлари давлатимиз томонидан муносиб эътироф этилди. 

Ўз вақтида “Эл-юрт” ҳурмати, “Соғлом авлод учун” орденлари ҳамда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”, “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси”, “Меҳнат фахрийси”  каби  юксак мукофотларга сазовор бўлди. Шунингдек, халқаро даражадаги “Яхши ният элчиси”, “Буюк Чингизхон” каби медаль ва унвонлар билан тақдирланди. 

Бобомерос қадриятларимизнинг ажралмас сарчашмаси бўлган курашнинг замонавий қонун-қоидаларини ишлаб чиққан, унинг халқаро спорт терминалогиясини яратган Комил Юсуповни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этамиз.

Жаҳон спорт майдонларида тили, дини, ирқи бошқа-бошқа бўлган инсонларни бирлаштираётган, дўстлаштираётган кураш жозибаси барчамизга абадул-абад ғурур бағишлашда давом этаверсин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг