UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

11 авг 09:44
Янгиликлар

Спорт курашлари, Таэквондо, Сув спорти турлари

Конья-2021. Баракали кун - кеча 12 та медаль қўлга киритилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилаётган V Ислом бирдамлиги ўйинлари ўзининг қизғин палласига кирди.

Кечаги кун беллашувлари Ўзбекистон спорт делегацияси учун баракали бўлди. Спортчиларимиз муросасиз кечган баҳсларда жами 12 та медални қўлга киритишди. Токио Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов таэквондо, Ғуломжон Абдуллаев эса эркин кураш мусобақасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Улар шарафига Ўзбекистон мадҳияси янграб, байроғимиз баланд кўтарилди. 

Расулжон Абдураҳимов, Абдулла Азимов ва Ҳабибулло Эргашевдан иборат спорт гимнастикачиларимиз жамоавий баҳсларда кумуш медалга сазовор бўлишди. Абдураҳимов яккалик кўпкураш мусобақасида бронза медалини қўлга киритди. Пара сузиш мусобақасида қаҳрамонга айланган Азизбек Бойназаров бу сафар кумуш медалга эга чиқди. Бу унинг V Ислом бирдамлиги ўйинларидаги тўртинчи медали бўлди: 2 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза.   

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси бугунги кун баҳслари олдидан 56 давлат иштирок этаётган мусобақада 5 та олтин, 6 та кумуш, 12 та бронза, жами 23 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллаб турибди. 

Туркия терма жамоаси ҳамон катта фарқ билан пешқадамлик қиляпти. Мезбонлар 22 та олтин, 18 та кумуш, 14 та бронза, жами 54 та медални қўлга киритиб улгуришди. Эрон 8 та олтин, 12 та кумуш, 7 та бронза медали билан 2-ўринга кўтарилиб олди. Қозоғистон делегацияси эса 6 та олтин, 1 та кумуш, 8 та бронза медали билан кучли учликка якун ясаган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг