UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

10 ноя 07:22
Янгиликлар

Тадбирлар

Косонда «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» ғояси остида тарғибот тадбирлари бошланди

Косон туманида кенг жамоатчилик вакиллари, аҳоли ва айниқса ёшлар иштирокида «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» ғояси остида тарғибот тадбирлари бошланди.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида аҳолининг барча қатламларини тўла қамраб олишдан иборатдир.

Бундай тарғибот тадбирларининг дастлабкиси тумандаги «Нартибаланд» МФЙ ҳудудида, мазкур маҳалла аҳолиси иштирокида ўтказилди. Тадбир доирасида туман марказий ўйингоҳида маҳалла ёшлари иштирокида футбол мусобақаси, шунингдек, Амир Темур хиёбонида спортнинг шахмат ва стол тенниси турлари бўйича 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли иштирокида мусобақалар ташкил этилди.

Бундан ташқари Мусиқа ва санъат мактабида туман ҳаётидан ҳикоя қилувчи видеофильм намойиш этилган бўлса, кейин ёш истеъдод эгалари ўзларининг саҳна чиқишлари билан кўпчиликка аъло кайфият улашди. Шу билан бирга, рассомчилик билан шуғулланувчи истеъдод эгаларининг чизган намуналари тадбирни янада безади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг