UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

06 май 12:08
Янгиликлар

Тадбирлар

Кристиан Шнайдер спорт шифокорларининг фаолияти билан танишди

Айни кунларда Германия Олимпия спорт конфедерацияси қошидаги тиббий экспертлар қўмитаси раҳбари Кристиан Шнайдер юртимизда бўлиб тургани ҳақида маълум қилган эдик.

Мутахассис ташрифи давомида мамлакатимиздаги федерация ва ассоциацияларидаги спорт шифокорлари билан учрашиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди. 

Мазкур тадбирда Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва Қўмита раисининг ўринбосари Шерзод Ташматов, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори Камол Сирожитдинов ҳам иштирок этишди.

Аввал хабар берганимиздек, германиялик мутахассис “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ва Параосиё ўйинларига спорт тиббиёти йўналишида тайёргарлик кўриш бўйича жалб этилган. Унинг дастуридан мамлакатимиздаги ушбу йўналишнинг ҳолатини ўрганиш, спорт шифокорлари билан учрашиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишиш ҳам ўрин олган эди.

Суҳбат давомида спортчиларимизни қитъа ва жаҳон чемпионати, Осиё ва Олимпия ўйинлари каби йирик комплекс мусобақаларга тайёрлашда спорт тиббиёти йўналишининг қанчалик муҳимлиги, соҳадаги замонавий ёндашувлар бўйича сўз борди. 

Тажрибали эксперт шифокорларимизнинг фаолиятига юқори баҳо бериб, ҳамкорликнинг дастлабки қадамлари бўйича режаларни белгилаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг