UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0

19 фев 10:37
Янгиликлар

Теннис, Бошқалар, Болалар спорти

Кучлилар аниқланди, навбат баскетболга+ФОТО

Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли “Сўғдиёна” спорт мажмуаси ҳамда Навоий давлат кончилик институти қошидаги иккинчи Навоий академик лицейи спорт залида “Баркамол авлод спорт жамоалари” дастуридан ўрин олган спортнинг бадминтон ва стол тенниси турлари бўйича Республика финал босқичи бўлиб ўтди.

“Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидан ва қатор мутассади ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчилар ўртасидаги мазкур бадминтон ва стол тенниси спорт турлари бўйича IV босқичли “Баркамол авлод спорт жамоалари” мусобақаларининг Республика финал беллашувларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. 

“Сўғдиёна” спорт мажмуасида бўлиб ўтган стол тенниси баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 28 нафар спортчи-ўқувчи икки кун давомида ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. 

Мусобақа давомида Тошкент шаҳри, Тошкент ва Хоразм вилоятлари жамоаларининг устунлиги яқққол сезилиб турди. Беллашувнинг якуний натижаларига кўра, ўғил болалар ўртасида Руслан Ҳамзаев (Тошкент в.) биринчи, Муҳаммад Ўктамбоев (Хоразм) иккинчи, Дониёр Маҳкамов (Тошкент ш.) учинчи ўринни банд этди. 

Қизлар ўртасида Комила Холиқова (Тошкент в.) биринчи, Мадинабону Маткаримова (Хоразм) иккинчи, Роза Хаджиева (Тошкент в.) учинчи ўринларни эгаллади. 

Навоий давлат кончилик институти қошидаги 2- Навоий академик лицейи спорт залида ўтган бадминтон баҳсларида ҳам барча ҳудудлардан келган 28 нафар ўғил-қиз шоҳсупадан ўрин олиш мақсадида бор имкониятларини ишга солишди. 

Мусобақа якунида қуйдаги спортчи-ўқувчилар кучли учликдан жой олишди:

Ўғил болалар: 1. Темур Тўрахонов (Тошкент ш.), 2. Санжар Бобоқулов (Навоий), 3. Билолиддин Қўчқоров (Андижон).

Қизлар: 1. Ширин Шавкатова (Тошкент ш.), 2. Зайнаб Қодирова (Навоий), 3. Моҳигул Каримова (Андижон).

Ҳар иккала спорт тури бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлангач, «Суғдиёна» спорт мажмуасида тантанали тарзда тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шохсупадан жой олган ўқувчилар Ўзбекистон “Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидандиплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Эслатиб ўтамиз, “Баркамол авлод спорт жамоалари” дастуридан ўрин олган навбатдаги финал босқичи жорий йилнинг кейинги ойида Бухоро вилоятида бўлиб ўтади. Унда жамоалар баскетбол бўйича куч синашишади. Айни пайтда ушбу спорт туридан саралаш босқичлари давом этмоқда.

Илҳом Раҳмонов тайёрлади


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг