UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

02 янв 11:55
Янгиликлар

Кураш

Кураш Африка ўйинлари – Конго 2023`да!

IKA Президенти Ҳайдар Фармон ва Африка миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси Президенти жаноб Мустафа Берраф ўртасида Курашни Африка ёшлар ўйинлари Дастурига киритиш бўйича келишувга эришилган эди.

Навбатдаги Африка ўйинлари эса 2023 йилнинг август ойида Конго Республикасининг Браззавил шаҳрида бўлиб ўтади. Халқаро Кураш ассоциацияси Бош котиби, техник директор Муҳаммад Ризо Носирий мазкур ўйинлар билан боғлиқ техник масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Конго Республикасига ташриф буюрди.

Ташрифнинг дастлабки кунида Конго Республикасининг Ёшлар ва спорт, фуқаролик таълими вазири жаноб Хугес Нгоелонделе билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида курашнинг Африка ўйинларидаги иштироки, ундаги техник жиҳатларга оид кўплаб масалалар муҳокама қилинди.

Вазир томонидан мамлакатда курашни энг оммалашган спорт турларидан бири эканлиги, мунтаззам равишда Конгода йирик кураш мусобақалари ўтказиб келинаётганлиги ва ҳукумат даражасида қўллаб-қувватланаётганлиги маълум қилинди.

Бевосита Конго Кураш федерацияси учун кураш гилами совға қилинганлиги учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Келгусида кураш бўйича халқаро мусобақаларда иштирок этиши ва Кураш ватанига ташриф буйириш режалари борлиги билдириб ўтди.

23-28 ноябрь кунлари Ҳиндистон Республикасида ўтказилган кураш бўйича жаҳон чемпионатида -100 кг вазнда иштирок этган Конголик Курашчи Ама Модесте Нгамбоулунинг бронза медалини қўлга киритиши мамлакатда курашга бўлган қизиқишни янада оширганлигини эътироф этди.

Учрашувда жаноб Нассири кураш ҳақида, унинг дунё бўйлаб амалга оширилаётган ишлари ва Африка қитъасида курашнинг ривожланиши ҳақида ўз фикрларини билдирди. Учрашув якунида, вазирга IKA президенти Ҳайдар Фармон жаноблари томонидан юборилган махсус совға топширилди.

Ташрифнинг кейинги босқичида Спорт вазири Африка ўйинлари Дастурида кураш бўйича баҳслари  ўтказилиши мумкин бўлган жойларга ташриф уюштирди. Спорт объектлари IKA техник директори Реза Нассири ва Конго кураш федерацияси мутахассислари томонидан кўрикдан ўтказилди. 

Дастлаб, “Palais des sport de Kintele” спорт мажмуаси кўздан кечилилди. Мазкур мажмуа энг йирик спорт объектларидан бири ҳисобланади. Мажмуа ҳудуди бассейнлар, теннис кортлар, спорт машғулотлари учун қўшимча майдонлар, меҳмонхоналар ва бошқа инфрастуктураларга эгалиги билан ажралиб туради.

Кейинги манзил Nicole Oba спорт мажмуаси бўлиб, мажмуа яхши шароитларга эга ва шаҳарнинг марказида жойлашган. Nicole Oba Кураш бўйича кўп бора халқаро мусобақалар, миллий чемпионат ва қитъа чемпионатларига мезбонлик қилган. 15-21 декабрь кунлари ўтказилган Африка Кураш иттифоқининг Халқаро Кураш ҳафталиги тадбирлари ҳам айнан Nicole Oba спорт мажмуасида бўлиб ўтганди.

Якуний спорт мажмуаси Etienne Mongha бўлиб мамлакатнинг энг яхши спорт мажмуаларидан биридир. Унда камида 4 та кураш гиламини сиғдира оладиган даражада катта ва яна учта қўшимча залга эга. 

Мазкур спорт объектлари халқаро стандардларга эга бўлиб щзида йирик спорт тадбирларини юқори даражада ўтказиш имкониятига эгадир. IKA техник директори Муҳаммад Ризо Носирий томонидан маъсулларга қўшимча равишда эътибор берилиши лозим бўлган техник талаблар ва таклифлар билдирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг