UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0

30 апр 17:30
Янгиликлар

Кураш

Кураш бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди!

Теглар :  Кураш
Жорий йилнинг 25-29-апрел кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида кураш бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Дунёнинг 24 мамлакатидан 200 нафардан зиёд курашчилар, 30 нафар ITOs ва 80 нафарга яқин мураббийлик ва ҳакамлик имтиҳони қатнашчилари, 1000 га яқин хитойлик Ташкилий қўмита аъзолари, волонтёрлар, қўриқчи, шофёрлар ва 50 га яқин матбуот ҳодимлари мусобақада иштирок этди.

Иккинчи кун баҳслари ҳам такрорланмас усуллар, чиройли ғалабаларга бой бўлди. Якуний натижа ҳам шунга мос бўлди, албатта. Чемпионатнинг иккинчи кунида ҳам Кураш ватани вакиллари медаллар жамғариш бўйича пешқадамликни сақлаб қолишди. Уларнинг ҳисобида 4 та олтин ва битта кумуш медали бор.

Иккинчи ўрин эса мезбонлар Чин юрти вакилларига насиб этди. Улар 2 та олтин 1 та бронза медалига эга чиқишди. Эрон жамоаси эса кучли учликни якунлади. Форслар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқишди.

Шунингдек, Жанубий Корея, Туркманистон, Ҳиндистон, Хитой Тайпейи ва филипинлик курашчилар ҳам ўз уйларига Осиё чемпионати медаллари билан қайтадиган бўлишди.

Ғолиб ва совриндорлар:

Эркаклар -60 кг

1. АБДУЛАЗИЗ ҲАМРОEВ (Ўзбекистон)

2. ҲАИ ЛE CОНГ ҲОАНГ (Вьетнам)

3. НИCК ГАБРИEЛ ЛИГEРО (Филиппин)

3. ОМ РАТТАН (Ҳиндистон).

-73 кг

1. ЭЛЯС ПАКДEЛ (Эрон)

2. ҲАМИДЖОН ҲАЙДАВОВ (Ўзбекистон)

3. ШАУРЯВEEР ГИЛЛ (Ҳиндистон)

3. ШАТЛЙК ЖУМАНЙЯЗОВ (Туркманистон).

-100 кг

1. ШEРМУҲАММАД ЖАНДРЕЕВ – (Ўзбекистон)

2. ЧАНГ -ҲЮН БАНГ (Корея республикаси)

3. ШАТЛИК ТОРАЕВ (Туркманистон)

3. ЧИEҲ-ҲУНГ ЧEН (Хитой Тайпейи).

Қизлар -48 кг

1. УЛБУСИН ҲАКИМОВА (Ўзбекистон)

2. АЙШИРИН ҲАЙДАРОВА (Туркманистон)

3. ҲУИ-ТИНГ ҲСУ (Хитой Тайпейи)

3. ТАНУ МААН (Ҳиндистон).

-52 кг

1. ШУАИХИА ҲАН (Хитой)

2. ТАҲEРEҲ АЗАРПEИВАНД (Эрон)

3. ЧИА-ВEН СОУ (Хитой Тайпейи)

3. АЙНУР АМАНОВА (Туркманистон).

-70 кг

1. ДАН Ю (Хитой)

2. АЗҲАР САЛИКОВА (Козоғистон)

3. ВАН-ТИНГ ЛИ (Хитой Тайпейи)

3. ДОНЯ АГҲЕЙ (Эрон).

-78 кг

1. ЙИ ЛИУ (Хитой)

2. ФИЛУРА ЭРГАШОВА (Ўзбекистон)

3. ШEEТАЛ (Ҳиндистон)

3. МEЛИКА ОМИД ВАНДЧАЛЙ (Эрон).

-87 кг

1. ПОКИЗАҲОН КАМОЛДИНОВА (Ўзбекистон)

2. НГУЕН ТҲИ НҲУ (Вьетнам)

3. ЯНЗИ СОНГ (Хитой)

3. ЖАҲАН МУҲАММEДОВА (Туркманистон).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг