UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

29 апр 19:01
Янгиликлар

Кураш

Кураш: Германияда Президент соврини учун халқаро турнир ўтказилади

Теглар :  Кураш
Миллий спортимиз – курашни оммалаштириш, уни Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киритиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш борасида қатор амалий ишлар қилиняпти.

Қабул қилинган дастурлар асосида хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича халқаро турнирларнинг тизимли ўтказилишига эришиш борасида Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан ташаббуслар амалга оширилаяпти. 

Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йил 7-9 май кунлари Германиядаги Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнир ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон кураш федерацияси маълум қилди. 

Мукофот жамғармаси 10 минг евро бўлган мазкур турнир курашни оммалаштириш орқали Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини оширишда муҳим омил саналади. Кўҳна қитъада ўтадиган мусобақада 20 га яқин давлатлардан маҳоратли спортчилар иштирок этиш учун дастлабки талабномаларни ташкилий қўмитага тақдим этган. 

Илк бор ташкил этилаётган мусобақаларда эркаклар +81 кг вазн тоифасида, аёллар +63 кг.да кураш олиб боришади.  

Халқаро кураш ассоциацияси, Европа кураш конфедерацияси, Ўзбекистон ва Германия кураш федерациялари ҳамда мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси ҳамкорлигида ўтадиган нуфузли турнир доирасида Германиядаги бир қатор спорт клубларида, маданий масканларда 3 кун мобайнида миллий спортимиз бўйича мураббийлар семинари, давра суҳбатлари, миллий қадриятларимизга оид кўргазмалар ташкил этилиши режалаштирилган. 

Т.Рўзиев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг