UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

10 май 16:20
Янгиликлар

Кураш

Кураш. Кучлилар сараланди

Миллий спорт турларимиздан бўлмиш кураш ёшларнинг севимли спорт турларидан саналади.

Хусусан, Тошкент вилоятида ҳам курашга бўлган алоҳида эътибор боис кейинги йилларда вилоят полвонлари халқаро мусобақаларда кучлилар қаторидан жой олаётгани айни ҳақиқат.

Жумладан, вилоятнинг Қуйичирчиқ туманида кураш бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган Тошкент вилояти чемпионатида ҳам маҳоратли ёш  курашчилар кўпчиликни ташкил этганига гувоҳ бўлдик.

Ўғил болалар 11 та вазн тоифасига кўра, қизлар 9 та вазн тоифасида беллашган ушбу вилоят чемпионатида 200 нафардан ортиқ спортчилар кучли учликдан жой олиш мақсадида шиддатли баҳсларга киришди.  

Қувончбек Шодиев (Чирчиқ ш.), Асадбек Абдиев (Ангрен ш.), Бобур Исломов (Чирчиқ ш.), Жавоҳир Рустамов (Чирчиқ ш.), Диёр Ўрмоналиев (Ангрен ш.), Б. Умрзоқова (Чирчиқ ) сингари полвонлар ўз вазн тоифаларига мувофиқ, барча рақибларини енгиб, шоҳсупадан жой олишди. Умумжамоа ҳисобида эса Чирчиқ ва Ангрен шаҳри полвонлари етакчиликни ўзларида сақлаб қолишди.

Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Ёқуб САЙДУЛЛАЕВ, Тошкент вилояти кураш федерацияси   ижрочи директори:
- Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-4881 – сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бугун ўтган ушбу мусобақа ҳам қарор ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшлар орасида вилоят терма жамоасига муносибларни аниқлаш, республика миқёсида ўтадиган чемпионатга саралаш каби вазифаларни ўз ичига олган. Ушбу чемпионатнинг кўтарингки руҳда, муросасиз ва байрамона тусда  ўтишига бош-қош бўлган мутасаддиларга иштирокчи-полвонлар, федерациямиз номидан ташаккур деймиз. Ўйлайманки, энг кучли, дея эътироф этилган ва республика чемпионатига йўлланма олган ёш полвонларимиз эртага мамлакат миқёсидаги баҳсларда ҳам кучлилар қаторида бўлишади. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг