UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

08 мар 07:56
Янгиликлар

Кураш

Кураш - Олимпия сари! Гендер тенглик ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Кураш
Гендер стратегиясининг асосий мақсади — ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳақиқий тенглигини таъминлашдан иборатдир.

Тарихга назар ташлар эканмиз, шарқ қомусий олимлардан Абу Наср Форобий “Фозил одамлар шаҳри” асарида тенглик ҳукм сурган давлатни фозилликка интилган давлат сифатида қайд этган бўлса, 1791 йилда Олимпия Де Гуж томонидан тайёрланган фуқаролик ва аёл ҳуқуқи декларациясида илк бор аёлларнинг эркин фикрлаш ва ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга эканлиги эътироф этилган.

Сўнгги йилларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришиш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда уларнинг тенг иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида  ўтказилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими ҳамда уларнинг жамиятдаги мавқейини янада мустаҳкамлаш бўйича видеоселекторда ҳам бу масалаларга чуқур урғу берилди ва бу мақсад мамлакатимизнинг тараққиёт стратегиясида энг муҳим йўналишлардандир.

Айнан спорт соҳасига келадиган бўлсак, бу тамойил Олимпия хартиясининг талабларидан биридир. Олимпия хартияси олимпия ҳаракати учун қонунлар мажмуасидир.

Хартияга биноан Олимпиада ўйинлари “Ҳаққоний ва тенг ҳуқуқли мусобақаларда бутун дунё  спортчиларини бирлаштириб, мамлакатлар, алоҳида шахсларга нисбатан ирқий, диний ёки сиёсий камситилишга йўл қўйилмайди”.

Бирон спорт турининг Олимпия ўйинлари дастурига кириши учун қатъий мезонлар, талаблар бўлади. Улардан бири спортдаги гендер тенглик масаласи. Яъни, Олимпия ўйинларига даъвогар спорт тури билан эркаклар қатори хотин-қизлар ҳам тенг шуғулланиши керак. Сизу бизнинг миллий спортимиз кураш ҳам Олимпиада сари одимламоқда.

Бугун курашимиз замонавий спорт тури бўлди. Осиё ўйинларидан мустаҳкам жой олди. Дунё полвонлари “ўртага”, “таъзим”, “кураш”, “ҳалол”, “ёнбош”, “чала”, “дакки”, “танбеҳ”, “ғирром”, “бекор”, “тенг”, “тўхта” каби   ўзбек сўзларини баралла айтмоқда. 

Замонавий Кураш қоидалари асосчиси Комил Юсупов кураш қоидаларида Гендер тенглиги тамойилига алоҳида эътибор қаратган. Комил Юсупов қоидаларга эркаклар учун 7 та вазн тоифаси киритган бўлса, 8 та вазн аёллар учундир.

Курашга хотин-қизларни жалб этиш масаласига келсак, муаммоли масала. Бу айниқса, шарқона менталитет ҳукмрон халқларда жуда оғир кечади. Аммо, қоидалар асосчиси буларга ҳам ечим топди.

Биринчидан, оғритиш, бўғиш ёки ерда ётиб курашиш каби усуллар тақиқланган. Ерга тизза тегдими кураш тўхтатилади. Иккинчидан, кураш яктаклари ҳам менталитетимизга хос. Спорт кийимимиз ёпиқ, тананинг деярли бирон жойи очиқ намоён бўлмайди. 

Демак, кураш аёллар учун жуда мос спорт тури ҳисобланади. Бундай ҳолда  хотин-қизлар ҳам кураш билан тенг ҳуқуқли шуғулланиш имконига эга. Бу ўз навбатида, қариялар, болалар учун ҳам қулай ва хавфсиз.  

Куни кеча Тошкент вилоятининг Паркент туманида ташкил этилган “Кураш - Олимпия сари. Гендер тенглик” мавзусидаги семинар-тренинг ҳам юқоридаги фикрларнинг инъикоси бўлди десак муболаға қилмаймиз. 

Ўзбек спорти - курашни хотин-қизлар ўртасида янада оммалаштириш мақсадида ташкил этилган семинар-тренингда Республикада фаолият олиб бораётган аёл ҳакамлар, мураббийлар ва кураш бўйича Жаҳон, Осиё чемпионлари, Осиё ўйинлари ғолиблари иштирок этдилар.

Иштирокчилар Паркент туман ҳокимлиги, прокуратураси томонидан тантанали тарзда кутиб олинди. Семинар ишини туман ҳокими Шоҳруҳ Шоаҳмедов очиб берди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Светлана Артиқова иштирокчиларни байрам билан табриклаш билан бир қаторда Президентимиз томонидан аёлларга кўрсатилаётган эътибор айниқса кураш спорт турини ривожлантириш, гендер тенглик масалаларига тўхталиб ўтдилар.

 Спорт психологи томонидан ўтказилган тренинг ва кураш тарихи, фалсафаси юзасидан қилинган маъруза Барчиной қизларимизни қизғин муҳокамаларга чорлади.

Тадбир сўнггида Жаҳон чемпионлари бўлган қизларимиз маҳорат дарсларини намойиш этдилар. 

Тадбир иштирокчилари бу семинарга юқори даражада тайёргарлик кўрилганлигини, улар учун барча шароитлар туман прокуратураси томонидан ташкил этилганлигини эътироф этар эканлар, бу 8 март байрами олдидан уларга берилган ҳурмат эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг