UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

31 янв 12:41
Янгиликлар

Кураш

Кураш “Осиё болалари” ўйинлари дастурига киритилди ёхуд Ўзбекистон 2028 йилги болалар ўйинларига мезбонлик қилиши мумкин

Ўзбек миллий кураши “Осиё болалари” ўйинлари дастурига расман киритилди.

Мамлакатимизда қадимий қадриятларимиз, хусусан мардлик, жасурлик, ватанпарварлик, гуманизм ғояларини ўзида мужассам этган миллий спортимиз бўлган курашни оммалаштириш, ривожлантириш ва дунёга танитиш ҳамда ушбу қадриятимизни умумжаҳон дурдонасига айлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, курашнинг тобора оммалашиб бораётганлиги нуфузли халқаро мусобақаларни ташкил қилишга, мавжуд инфратузилма ва моддий-техник базани модернизация қилишга, спорт инвентарлари ва кийимлари таъминотини яхшилашга, бу борада ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, шунингдек, соҳа учун малакали кадрлар, тренерлар ва ҳакамлар тайёрлашга бўлган эътиборни янада кучайтиришни талаб этмоқда.

“Осиё болалари” Халқаро ўйинлари бошқаруви йиғилишида курашни мазкур ўйинларнинг спорт дастурига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинлари Халқаро Олимпия қўмитаси шафелиги остида 1996 йилдан буён тўрт йилда бир марта ўтказиб келинади. Пандемия сабабли болалар ўйинлари 2020 йил Мўғилистонда ўтказилмади ва бошқа санага кўчирилган. 2019 йилда Россиянинг Южно-Сахалинск шаҳри мезбонлигида “Осиё болалари” биринчи халқаро қишки спорт ўйинлари ҳам ўтказилган эди. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик ёш атлетлар тog‘ chang‘isi, фigurali uchish ҳамда снoуборд спорт турлари бўйича 8 нафар ҳамюртимиз иштирок этган эди.

Ўзбек спортчилари халқаро мусобақаларда доимо юқори натижаларни қайд этиб келишади. Ўз навбатида мамлакатимиз ҳам бир қатор йирик халқаро спорт мусобақаларига анъанавий мезбонлик қилиб келмоқда. Келажакда комплекс спорт мусобақаларини ҳам қабул қилиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон 2028 йил бўлиб ўтадиган “Осиё болалари” ўйинларини қабул қилишга даъвогар мамлакатлар рўйхатига киритилган.

Эслатиб ўтамиз 2024 йилги мусобақага Россиянинг Якутск шаҳри мезбонлик қилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг