UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

07 дек 12:24
Янгиликлар

Кураш

Кураш: Ўзбекистон кубоги мезбонларга насиб этди

Теглар :  Кураш
Хабар берганимиздек, шу йилнинг 3-6 декабрь кунлари Бухорода миллий ғуруримиз бўлмиш кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар юқори савияда ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган 300 нафарга яқин алп йигитлар ва барчиной қизлар ғолиблик учун ўзаро бел олишди.

Муросасиз кечган баҳслар финалига Самарқанд ва Бухоро вилояти жамоалари етиб келишди. «Ўз уйингда деворлар ҳам суяйди», деганларидек ҳал қилувчи баҳсда бухоролик полвонлар рақиблари бўлмиш Самарқанд вилояти жамоасини асло аяб ўтирмади ва 8:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланишди. Бу билан улар қайсидир маънода ўтган йилги мағлубият учун реванш олишди, десак ҳам хато қилмаймиз.

Шунингдек, мусобақа доирасида шахсий биринчилик бўйича ҳам беллашувлар ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Уч кун давом этган муросасиз беллашувлар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Бухоро вилояти жамоаси қўлга киритган бўлса, шоҳсупанинг иккинчи поғонасини Самарқанд вилояти аъзолари банд этишди. Тошкент ҳамда Сурхондарё вилоятлари жамоалари эса 3-ўринга лойиқ кўрилди.

Таъкидлаш жоиз, спорт иродани тоблаш билан бир қаторда миллатларни бирлаштиради ва дўстлаштиради. Инсонни аниқ мақсад сари интилишга ундайди, қийинчиликларни бардош ва чидам билан енгиб ўтишга ўргатиб, ғалабага ишонч, ғурур ва ифтихор, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиради. Миллий ғуруримиз бўлмиш курашда ҳам ана шу фазилатлар мужассам ва шуниси билан у янада қадрлидир.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг