UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

09 апр 13:23
Янгиликлар

Кураш

Кураш – халол йўл билан мақсадга эришиш демакдир!

Теглар :  Кураш
Кеча, 8 апрель куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия va спорт университетида “Кураш спорт турини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида онлайн тарздаги халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди.

Мазкур анжуманда замонавий кураш асосчиси, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари К.Юсупов, Халқаро Кураш институти эксперти, Жанубий кореялик Ким Эур Жон, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси кураш миллий спорт турини ривожлантириш бўлими бошлиғи К. Усмонов, ЎзДЖТСУ ректори M. Болтабоев, ҳамда онлайн тарзда ушбу соҳадаги Россия, Германия, Украина va исроиллик мутахассислар шунингдек, университет профессор ўқитувчилари va талабалар иштирок этишди.

Анжуман давомида  мутахассислар томонидан кураш спорт турига оид бир нечта тақдимотлар намойиш қилинди. Тақдимотда асосан кураш спорт турининг мамлакатимиз ва жаҳонда ривожланиш истиқболлари, тарихи, бугуни va мазкур спорт тури бўйича малакали мутахассис, тренер ва халқаро тоифадаги ҳакамлар тайёрлашнинг ташкилий асослари каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Шу билан бирга, қилинган тақдимотларда курашчиларнинг психофизалогик тайёргарлиги, ўқув-машқ жараёнини мониторинг қилиш, кураш бўйича мусобақаларни ўтказишнинг халқаро қоида ва янгиликлари тўғрисида ҳам фикрлар билдирилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг