UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

17 янв 08:05
Янгиликлар

Кураш

Курашчилар “Прокурор кубоги”да беллашишди

Ўзбек миллий курашининг жаҳон бўйлаб географияси тобора кенгайиб, йирик комплекс мусобақалар дастуридан ўрин олиб келмоқда.

Жумладан, 2018 йил Индонезияда бўлиб ўтган XVIII ёзги Осиё ўйинлари дастуридан жой олгани унинг бугунги кундаги нуфузидан далолат бермоқда. Тарихи минг йилларга бориб тақаладиган курашимизни юртимизда янада оммалаштириш бўйича бир қатор мусобақалар ташкил қилинмоқда. 

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида бўлиб ўтган “Прокурор кубоги” мусобақаси ҳам ана шу турнирлардан биридир. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқа мартабали меҳмонлар иштирок этишди. 

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан расмийлар юртбошимиз томонидан спортни, шу жумладан, миллий курашимизни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор хусусида алоҳида тўхталиб ўтишди. 

Шубҳасиз, барчамиз курашимизнинг довруғи янада ошиши ва унинг Олимпия ўйинлари оиласидан жой олишини истаймиз. Маросимда расмийлар бу каби истиқболли режалар бўйича қатор дастурлар ишлаб чиқилаётган ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди. Тадбир давомида 2020 йил лауреатлари тақдирланди. Унга кўра, ўтган йилнинг энг яхши курашчиси номига Муҳсин Ҳисомиддинов сазовор бўлди.

Тантанали очилиш маросимдан сўнг беллашувларга старт берилди. Мусобақада юртимизнинг турли чеккаларидан келган иқтидорли полвонлар ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари ва медалларини қабул қилиб олдилар. 

Тақдирлаш маросими якунида МОҚ раиси Ўзбекистон кураш федерациясига Қўмитанинг эсдалик совғасини тақдим қилди. Шунингдек, маросимда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ҳам спортчиларни тақдирлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг