UZ

Сўнгги янгиликлар

15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0 15:36Хоакин Бакли Шавкат Раҳмоновни ўлдига чиқарди + ФОТО 0 15:15"Ролан Гаррос". Дунёнинг тўртинчи ракеткасида ғалаба 0 14:54Россиялик оғир атлетикачи допинг туфайли Олимпиада медалидан маҳрум бўлди 0 14:33"Реал" Лондонга етиб борди + ФОТО 0 14:12Шавкат Раҳмонов Хоакин Баклининг "вызов"ига жавоб қайтарди 0 13:51Фомин яккаликда тўхтатилди, жуфтликда эса 1/2 финалга чиқди 0 13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0 12:27Дзюдо бўйича Ўзбекистон кубогида умумжамоа ҳисобида совриндор учлик қандай кўринишда бўлди? 0 12:06Ислам Махачев Конор Макгрегорга "ответ" қилди 0 11:45Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги режалари билан ўртоқлашди 0 11:24Конор Ислам Махачевга ташхис қўйди + ФОТО 0 11:03Жокович "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0

28 ноя 21:38
Янгиликлар

Кураш

Курашчиларимиз Ҳиндистон заминини забт этишди + ФОТО

Бугун Ҳиндистоннинг Махараштра штати Пуна шаҳрида миллий қадриятимизнинг бир бўлаги ҳисобланган кураш бўйича катталар ўртасидаги XIII Жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Уч кун давом этган катта кураш байрамида дунёнинг 60 га яқин давлатидан 300 нафардан зиёд полвонлар жами 15 та вазн тоифасида жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари маълум бўлди. Ҳаяжонли ва муросасиз баҳларга бой бўлган дунё биринчилигининг сўнгги куни аёллар ўртасида -48, -52 кг, эркакларда эса -100 ва +100 кг вазнларда беллашувлар ташкил этилди. 

Умумжамоа ҳисобидаги ғолиблик учун кураш сўнгги сонияларга қадар давом этди. Бугунги кун дастури олдидан Эрон биздан битта олтин кўп жамғарган эди. Шунга қарамай, курашчиларимиз ўз маҳоратларини намойиш этиб, якунда асосий рақиб ҳисобланган эронликларни битта олтин медалга ортда қолдириб кетишди. 

Кураш ватани вакиллари 7 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни банд этишди. Иккинчи ўрин Эрон терма жамоасига насиб этди: 6 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза. Кучли учликка Жанубий Корея терма жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якун ясаб берди. 

Жами 11 та мамлакат терма жамоаларининг Пунадан ватанларига жаҳон чемпионати медаллари билан қайтаётгани курашимизнинг дунёда янада оммалашиб бораётганини кўрсатмоқда. 

Сўнгги кун қаҳрамонлари:

Аёллар

-48 кг вазн тоифаси

1. Моҳинур Мўминова (Ўзбекистон)

2. Айширин Ҳайдарова (Туркманистон)

3. Савира Ризкианти (Индонезия)

3. Лейла Сиаҳвоши (Эрон)


-52 кг вазн тоифаси

3. Ҳилола Ортиқбоева (Ўзбекистон)

2. Таҳереҳ Азарпеиванд (Эрон)

3. Айнур Аманова (Туркманистон)

3. Отгонжатгал Сарантуя (Мўғулистон)


Эркаклар

-100 кг вазн тоифаси

1. Жавад Моради (Эрон)

2. Филипп Диновиc (Сербия)

3. Ама Модесте Нгамбоулоу (Конго) 

3. Принц Коси (Конго ДР)


+100 кг вазн тоифаси

1. Муҳсин Ҳисомиддинов (Ўзбекистон) 

2. Кунатхип Он (Таиланд)

3. Али Бани Саад (Ироқ)

3. Жунёнг Жеонг (Жанубий Корея)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг