UZ

Сўнгги янгиликлар

12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0

27 фев 18:03
Янгиликлар

Спорт курашлари

Курашчиларимиз Мисрдаги турнирда учта медалга сазовор бўлишди

Мисрда спорт курашлари бўйича халқаро мусобақа якунланди.

Рейтинг сериясига кирувчи турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақанинг якунловчи кунида ҳамюртларимиз 2 та бронза медалига сазовор бўлишди. -65 кг вазн тоифасида ярим финалга етиб борган Умиджон Жалолов ушбу босқичда арманистонлик Вазген Теванянга имкониятни бой бериб қўйди. Бироқ бронза медали учун баҳсда грузиялик Эдеми Болквадзега ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Шунингдек, Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. Бронза медали учун кечган курашда у арманистонлик Арман Авагянни мағлубиятга учратди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи кунида Ҳасанбой Раҳимов -125 кг вазн тоифасида совриндорлар қаторидан жой олган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг