UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12Шавкат Раҳмонов Хоакин Баклининг "вызов"ига жавоб қайтарди 0 13:51Фомин яккаликда тўхтатилди, жуфтликда эса 1/2 финалга чиқди 0 13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0 12:27Дзюдо бўйича Ўзбекистон кубогида умумжамоа ҳисобида совриндор учлик қандай кўринишда бўлди? 0 12:06Ислам Махачев Конор Макгрегорга "ответ" қилди 0 11:45Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги режалари билан ўртоқлашди 0 11:24Конор Ислам Махачевга ташхис қўйди + ФОТО 0 11:03Жокович "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0 10:42Бугун Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:21ЦСКА собиқ футболчиси: "Аббосбек Файзуллаевни 10 миллиондан камига сотмаслик керак!" 0 10:00Нодирбек Якуббоев Aktobe Open 2024 етакчилари сафига қўшилиб олди 0 09:39ХОҚдан жавоб! IBA'га аъзо мамлакатлар Лос-Анжелес 2028 Олимпиадасида иштирок этмайди, жумладан Ўзбекистон ҳам! 0 09:18Ўзбекистонлик боксчи лицензион турнирда Озарбайжон таркибида иштирок этмоқда 0

05 дек 14:16
Янгиликлар

Тадбирлар

Кутиб олинг, йилнинг энг йирик спорт мусобақаси – II Тошкент халқаро марафони бошланмоқда

Теглар :  МарафонТошкент
6 декабрь куни Тошкентда йилнинг орзиқиб кутилган спорт воқелиги – II Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор, ушбу тадбир дастлаб «Наврўз» байрамига бағишлаб 22 март куни ўтказилиши режалаштирилган эди, бироқ коронавирус пандемияси сабаб шу йилнинг декабрь ойига кўчирилди.

Бу сафарги мусобақада иштирокчилар таклиф этилган учта масофадан бирини танлашлари мумкин: 42 195 метр (тўлиқ марафон) ва 21 097,5 метр (ярим марафон) – офлайн режимда, 3 000 метр – онлайн режимда бўлиб ўтади.

Марафон ва яриммарафон трассаси AIMS Халқаро марафон ва югуриш ассоциацияси томонидан сертификатланган. AIMS – World Athletics Халқаро енгил атлетика федерациялари уюшмасининг аъзоси ҳисобланади.

II Тошкент халқаро марафонининг лицензияланган трассаси енгил атлетика спортчиларига 2021 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун лицензия олиш ёки қимматли рейтинг очколарини қўлга киритиш имконини беради.

II Тошкент халқаро марафонининг умумий мукофот жамғармаси офлайн режимда 180 миллион сўмни ташкил қилади. Ғолиблар медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Тўлиқ рўйхатдан ўтганлар электрон чип ўрнатилган индивидуал номерли «иштирокчи пакети»га эга бўлади, бу масофани босиб ўтиш вақтини онлайн режимда қайд этиш ва ҳар бир иштирокчига ўз натижасини кузатиб бориш имконини беради.

Марафон доирасида тўлиқ масофани босиб ўтиш учун – 3 соат ва 15 дақиқа, ярим масофани босиб ўтиш учун эса 1 соат 30 дақиқа чеклов ўрнатилган. 

21 километр масофани белгиланган вақт ичида босиб ўта олмайдиган марафон иштирокчилари яриммарафон финишига йўлланади. Бу иштирокчиларнинг натижалари яриммарафоннинг якуний баённомасига киритилади.

Марафон ва яриммарафонда 18 ёш ва ундан катталар қатнашиши мумкин. «Иштирокчи пакети»ни олишда узоқ масофаларга югуришга тўсқинлик қиладиган касалликлар йўқлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этилиши шарт.

Югуришнинг бошланиш нуқтаси – Афросиёб кўчасида, “Humo Arena” муз саройи ёнида. Иштирокчилар соат 10:00 га таклиф қилинади, марафонга эса соат 11:00 да старт берилади.

Маълумот учун: иштирокчилар томонидан 22 март санасига олинган слотлар 2020 йилнинг 6 декабридаги марафонда ҳақиқий ҳисобланади. Рўйхатдан ўтган шахс декабрдаги марафонда иштирок эта олмаган тақдирда, унинг регистрацияси 2021 йилнинг март ойига – III Тошкент Халқаро марафонига кўчирилади.

Қисқа масофалар ҳақида маълумот:

Бундан аввал 1,5 км ва 3 км масофа учун (офлайн режимда) қўлга киритилган слотлар 2021 йил март ойида ўтказиладиган III Тошкент Халқаро марафони учун ҳақиқий ҳисобланади.

Қишки югуриш мусобақаларида 1,5 км ва 3 км масофада иштирок этишни истаганлар бепул рўйхатдан ўтиб, 6 декабрдаги онлайн югуришда қатнашиши мумкин. Иштирокчи қаерда бўлишидан қатъий назар унда қатнашиш учун имконият бўлади.

Мазкур спорт мусобақаси Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси томонидан Ўзбекистон Триатлон федерацияси билан ҳамкорликда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Марказий Осиё енгил атлетика ассоциациясининг қўллаб-қувватлаши остида ташкил этилмоқда.

Ташкилий қўмита ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда марафоннинг тўлиқ санитар хизматлар назорати остида хавфсиз ўтишини таъминлайди. Тадбирни ўтказиш вақтида томошабинлар, иштирокчилар, ҳакамлар, кўнгиллилар ва техник гуруҳлар томонидан эпидемиологик хавфсизликнинг барча қоидаларига сўзсиз риоя қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг