UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

06 фев 10:49
Янгиликлар

Стол тенниси

Латвия стол тенниси бўйича халқаро турнирга мезбонлик қилади

Латвия пойтахти Рига шаҳри 7-17 февраль кунлари стол тенниси бўйича ўқув-машғулот йиғини ҳамда халқаро турнирга мезбонлик қилади.

Ушбу ўқув-машғулот йиғини ҳамда халқаро мусобақаларда ўзбек спортчилари ҳам иштирок этишади. Рига шаҳрида 7-13 февраль кунлари ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилса, 14 февралдан мусобақага старт берилади.

Мазкур халқаро турнирда 12 га яқин давлатдан 220 нафарга яқин энг кучли спортчилар иштирок этади.

Ўқув-машғулот йиғини ҳамда халқаро турнирда Ўзбекистон делегациясида иккита тренер, битта менеджер, ҳамда 12 нафар асосий таркиб спортчи шунингдек, 8 нафар захирадан ташкил топган делегациямиз иштирок этади.

Турнирда иштирок этувчи таркибимиз:

Ўғил болалар

1. Мақсуд Рустамов

2. Жамшид Раҳимберганова

3. Эгамберган Эгамберганов

4. Шоҳрух Искандаров

5. Яхёхон Мадаминов

6. Мухаммадаминхўжа Абдурасулов

Қизлар

1. Мохирўй Камолова

2. Шахризода Камолова

3. Насиба Тожиохунова

4. Сагдиана Ибодуллаева

5. Сайёра Абдухалилова

6. Робия Маҳмудова

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг