UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

24 май 15:53
Янгиликлар

Баскетбол

ЛеБрон Жеймс Nike билан ҳамкорлиги акс этган янги ҳужжатли фильм ишланганини эълон қилди

Теглар :  ЛеБрон Жеймс
«Лос-Анжелес Лейкерс» етакчиси ЛеБрон Жеймс ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида баскетболчининг Nike билан ҳамкорлиги бошланиши ҳақида сўз юритадиган янги ҳужжатли фильм чиқишини маълум қилди.

«Бу ажойиб ҳужжатли фильм бўлади», - деб ёзган ЛеБрон.

Маълум бўлишича, ЛеБрон Nike билан шартнома имзолашдан олдин унга Reebok'дан анча яхши таклиф тушган. Reebok'нинг таклифи 10 йил давомида тахминан 115 миллион долларни ташкил этувчи ва 10 миллион долларлик имзо бонуси билан баҳоланган.

Жеймс ўзини Nike компаниясининг бир қисми сифатида кўриши туфайли гарчи уларнинг таклифи 70 миллион долларга яқинроқ бўлсада Nike брендига содиқ қолишини таъкидлаган. Жеймснинг агенти Nike'га қўнғироқ қилиб, ЛеБрон уларни афзал кўришини ва агар таклиф бироз яхшиланса, келишувга рози бўлишларини айтган.

Шу тариқа, 77 миллион доллар ва 10 миллион долларлик имзо бонуси билан келишувга эришилган. Шундан сўнг, етти йиллик умумий қиймати 87 миллион долларни ташкил этувчи шартнома тузилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг