UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0

08 фев 21:06
Янгиликлар

Баскетбол

ЛеБрон - NBA тарихидаги энг яхши снайпер! Ҳатто жароҳат ҳам қиролни тўхтата олмади

Теглар :  Леброн Жеймс
ЛеБрон Жеймс Карим Абдул-Жаббарнинг «абадий» рекордини янгилади.

Ҳа, бу содир бўлди! Буюк Карим Абдул-Жаббарнинг фаолиятидаги очколар сони бўйича рекорди янгиланди. 2003 йилда лигага келган ЛеБрон Жеймс 38 ёшида унга етиб олди, нафақат етиб олди балки ўтиб ҳам кетди. 

Рекорд кейинги ўйинга қолиши ҳам мумкин эди. «Лейкерс» ва «Тандер» учрашувидан бир неча соат олдин, қиролнинг иштироки тўпиғи оғриётгани туфайли шубҳа остида эканлиги ҳақида хабар пайдо бўлди. Лос-Анжелесдаги ўйинга чипта сотиб олган мухлислар буни ўқиган пайтдаги ҳис-туйғуларини ҳатто тасаввур қилиш қийин. Чунки биринчи қаторлардаги жойларнинг нархи 100 минг долларга сотилганди.

Янги рекорд ўрнатиш учун ЛеБрон 36 очко тўплаши керак эди. Вазифа осон эмас эди ва ўйиннинг дастлабки дақиқаларида Жеймс бугун уй майдонида тарихни қандай қайта ёзиш ҳақида умуман ўйламагандек туюлди. Дастлабки ҳужумлар юлдуз форвард иштирокисиз содир бўлди ва у ўз танасига қулоқ солаётгандек эди гўё, бу эса унга NBA'даги асосий чўққилардан бирига эришиш имконини берди.

«Тандер» NBA'даги энг ёш жамоалардан бири ҳисобланади. Рақибларнинг ўртача ёши 23 ёшдан ошмайди ва асосий ўйинчиларнинг баъзилари том маънода Жеймс лигага келган ва "Кливленд" учун очко тўплаётган пайтда туғилган.

Биринчи чоракнинг бир нуқтасида ЛеБрон ўйинга киришга ҳаракат қилишга қарор қилди. Учрашувнинг табиати унга осонлик билан биринчи очколарни қўлга киритишга имкон берди. Рақиб ҳимояга қаттиқ таянмади, чунки амалга оширишнинг ажойиб фоизи туфайли ҳужумда ҳамма нарса жуда осон бўлиб чиқди. Фақат Майк Мускала бирданига бир нечта уч очколик тўпни нишонга йўллади, у қаршиликсиз буни амалга оширди.

Жеймс ҳам кетма-кет бир неча бор қўполлик билан тўпни саватчага жойлашга муваффақ бўлди, кейин эса масофадан туриб йўллаган тўпларидан ҳаммаси бугун содир бўлиши ойдинлашди. ЛеБрон 20 очко билан катта танаффусга чиқди ва Жаббарнинг рекордигача бор-йўғи 16 очко қолганди. Айтганча, ўйинда афсонанинг ўзи ҳам бор эди. Гарчи баъзи собиқ ўйинчилар унга буни қилишни маслаҳат бермаган бўлсалар ҳам, (чунки ундан ўзиб кетганини табриклаш учун бориш улар учун нотўғридек) аммо Карим ҳар доим ЛеБронни ажойиб баскетболчи сифатида тан олган ва агар уни рекордини янгиласа хурсанд бўлишини айтган. Ва у ваъдасини бажарди!

Ҳаммаси учинчи чорак охирида содир бўлди. ЛеБрон тўпни эгаллаб олди, эркин тўп узатиш чизиғига ўтди, ўзининг ортга қайтишини амалга оширди ва ўртадан тўпни саватга туширди. Бутун арена ўз жойидан кўтарилиб, чемпионни тик турган ҳолда олқишлашди! Албатта, ўйин тахминан 10 дақиқага тўхтатилди ва воқеа қаҳрамони тезда оиласи: онаси, болалари ва аёлидан табрик қабул қилиб олди.

NBA комиссари Адам Силвер одатдагидек ЛеБрон Жеймсга табрик сўзларини айтди, аммо Карим Абдул-Жаббарга микрофон берилмади. У дастлаб қўлида тўп билан чиқди, кейин эса уни ЛеБрон Жеймсга узатди. Энг яхши NBA снайпери унвонининг рамзий трансфери бўлиб ўтди! Энди "Лейкерс" ҳужумчиси ёш авлодлар рекордини янгилашга ҳаракат қиладиган баскетболчига айланди. Жаббарнинг ютуғи қарийб 40 йил давом этди. ЛеБроннинг муваффақияти қанча давом этаркин?

Маросим тугаганидан сўнг, «Лейкерс» баскетболчилари тўсатдан ўйин бекор қилинмаганини ва ўйиндаги кураш ҳали ҳам давом этаётганини тушунишди. Қайсидир пайт улар орадаги фарқни минимал даражага туширишди, бироқ Расселл Уэстбрукнинг мутлақо даҳшатли ва баъзида эҳтиётсиз ўйини калифорнияликларга ғалаба қозониш орзусига йўл қўймади. Ўйин «Лейкерс»нинг 130:133 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

Айтганча, ЛеБрон ўйинни охиригача давом эттиролмади. Тўпиғидаги оғриқ ҳалиям азоб бераётганини аниқ кўрсатиб, дам олишга кетди. У ўйинни захира ўриндиғидан туриб кузатди. «Лейкерс»нинг навбатдаги мағлубияти қиролни қаттиқ хафа қилиши даргумон, у 38 ёшида ҳам жамоани "судраб юришга" ҳаракат қилмоқда. Ҳа, унинг ёрдамисиз жамоа ҳатто плей-оффга чиқишни фақат орзу қилиш мумкин.


Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг