UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

10 мар 17:13
Янгиликлар

Баскетбол

ЛеБроннинг трибл-дабли «Лейкерс»нинг ғалабасига ёрдам бермади ва бошқа натижалар

Теглар :  NBA
Бугун баскетбол бўйича NBA Мунтазам чемпионати доирасида тўққизта ўйин бўлиб ўтди.

Хьюстонда (АҚШ) Мунтазам чемпионатнинг навбатдаги қизиқарли ўйини бўлиб ўтди. Унда «Хьюстон Рокетс» жамоаси « Toyota Center» аренада «Лос-Анжелес Лейкерс»ни қабул қилди. Учрашувда «Хьюстон» қўшимча вақтда 139:130 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мезбонларнинг муваффақиятига Жейлен Грин салмоқли ҳисса қўшди - 32 очко. «Лейкерс» сафида Расселл Уэстбрук 27 очко билан жамоасининг энг сермаҳсул ўйинчиси бўлди. Шунингдек, ЛеБрон Жеймс трипл-дабл (20 очко, 14 рибаунд ва 11 ассист) қайд этди. 

Миллуокидаги «Fiserv Forum» аренада ўтказилган параллель учрашувда «Милуоки Бакс» « Атланта Хоукс» билан ўйин ўтказди. Ушбу баҳсда мезбонлар 124:115 ҳисобида ғалаба қозонишди. «Милуоки»нинг энг яхши ўйинчиси Яннис Адетокунбо бўлди - 43 очко ва 12 рибанд. 

Шунингдек, « Феникс Санз» сафарда « Майами Хит»ни мағлуб этди (111:90).

Қуйида бошқа ўйинларнинг натижаси билан танишинг:

NBA. Мунтазам чемпионат 

«Шарлотт» – «Бостон» 101:115 (22:29, 26:23, 30:35, 23:28)

«Детройт» – «Чикаго» 108:114 (26:25, 30:28, 35:31, 17:30)

«Майами» – «Финикс» 90:111 (27:29, 28:28, 19:34, 16:20)

«Милуоки» – «Атланта» 124:115 (37:26, 31:28, 25:32, 31:29)

«Хьюстон» – «Лейкерс» 139:130 OT (32:38, 36:25, 29:35, 23:22, 19:10)

«Миннесота» – «Оклахома-Сити» 132:102 (32:21, 42:26, 27:32, 31:23)

«Янги Орлеан» – «Орландо» 102:108 (17:30, 24:26, 32:25, 29:27)

«Даллас» – «Нью-Йорк» 77:107 (17:31, 17:30, 31:22, 12:24)

«Сан-Антонио» – «Торонто» 104:119 (29:34, 32:24, 23:33, 20:28)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг