UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

09 май 13:36
Янгиликлар

Спорт курашлари, Париж-2024

Лицензион турнир. Жалгасбай ғалаба билан бошлади, Бахшиллоев эса...

Туркиянинг Истанбул шаҳрида спорт курашлари бўйича Париж Олимпиадасига йўлланма берувчи сўнгги лицензион турнир ўтказилмоқда.

Бугун турнир доирасида юнон-рум кураши баҳслари ўтказилмоқда. 

Баҳсларда -87 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жалгасбай Бердимуратов илк босқичда германиялик Ханнес Вагнерга қарши баҳс олиб борди ва 5:1 ҳисобида ғалабага эришди. У лицензия йўлида курашни давом эттиради. Энди у навбатдаги баҳсни швециялик рақибга қарши ўтказади. 

-67 кг вазн тоифасида эса Маҳмуд Бахшиллоев илк босқичда қозоғистонлик рақибга имкониятни бой берди. Энди қозоғистонлик курашчи финалга қадар етиб борса, Маҳмудда лицензия учун имконият сақланиб қолади. 

Маълумот учун, ҳар бир вазн тоифасида 3 нафар спортчи Олимпия ўйинлари лицензиясига эга чиқади. Финалга чиққан икки нафар спортчи, шунингдек 3-ўрин соҳиби Париж Олимпиадасига боради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг