UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

28 апр 21:59
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қиличбозлик

Лицензия учун 100 миллион сўм. Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма олган спортчиларимиз тақдирланишди

Давлатимиз томонидан Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган спортчиларимиз 100 миллион, уларнинг мураббийлари эса 50 миллион сўмдан пул мукофотларига сазовор бўлиши белгилаб қўйилган.

Бугун Туризм ва спорт вазирлигида охирги кунларда Олимпия ўйинлари йўлланмасига сазовор бўлган боксчи ва қиличбозларимиз белгиланган мукофотларига эга бўлишди.

Тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти, спортчи ва мураббийлар, ОАВ ходимлари ҳамда кенг спорт жамоатчилиги мутасаддилари иштирок этишди. Тадбир аввалида Азиз Абдуҳакимов спортчиларимизни қўлга киритган муваффақиятлари билан қутлаб ўтди.

“Муҳтарам Президентимизнинг жисмоний тарбия ва спортга қаратаётган эътиборлари самараси билан атлетларимиз халқаро ареналарда юқори ўринларни қўлга киритиб келишмоқда. Бир неча ҳафта ичида 4 нафар боксчимиз ва 3 нафар қиличбозимизнинг Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма қўлга киритгани ўзбек спорти мухлисларига қувонч бағишлади. Фурсатдан фойдаланиб, атлетларимизни қўлга киритилган бундай муваффақият билан қутлаб ўтамиз ва уларга бўлажак Олимпия ўйинларида ҳам омад тилаб қоламиз”, – деди Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари.

Шундан сўнг МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

“Сизларнинг ғалабангиз ёшларга катта мотивация бермоқда. Буларнинг бари ҳукуматимизнинг спортга қаратаётган эътиборининг натижаси. Келажакда ҳам ўз ғалабаларингиз билан халқимизни, юртимизни янада машҳур қилишингизни тилаб қоламиз. Барчангизга омад ёр бўлсин!”.


Шундан сўнг спортчиларимизга ўз мукофотлари топширилди. Унга кўра, бокс бўйича:

Спортчи Дилшод Рўзметов 100 миллион сўм, унинг мураббийи Фарруҳ Қиличев 50 миллион сўм;

Спортчи Фанат Қаҳрамонов 100 миллион сўм, унинг мураббийи Баҳодир Ҳасанов 50 миллион сўм;

Спортчи Райҳон Қодирова 100 миллион сўм, унинг мураббийи Камолиддин Муталов 50 миллион сўм;

Спортчи Шаҳноза Юнусова 100 миллион сўм, унинг мураббийи Ислом Тожибоев 50 миллион сўм;


Қиличбозлик бўйича:


Спортчи Малика Ҳакимова 100 миллион сўм, унинг мураббийи Руслан Кудаев 50 миллион сўм;

Спортчи Зайнаб Дайибекова 100 миллион сўм, унинг мураббийи Владимир Назлимов 50 миллион сўм;

Спортчи Шерзод Мамутов 100 миллион сўм, унинг мураббийи Владимир Назлимов 50 миллион сўм пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Маросимда маълум сабабларга кўра иштирок эта олмаган боксчи қизларимизга совринлари етказиб берилиши таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида спортчи ва мураббийларимиз давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик учун ташаккур айтиб, бундай эътиборни Токио-2020 Олимпиадасида оқлашга ваъда беришди.

Суратлар муаллифи: Абдулло Файзуллаев



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг