UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0

11 сен 16:02
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Лина Черязованинг қабри ободонлаштирилиб, унга ёдгорлик ўрнатилди

Теглар :  Лина Черязова
Ватанимиз спорти тарихида афсонавий Лина Черязованинг ўрни беқиёс.

Мустақил Ўзбекистоннинг илк Олимпиада чемпиони 2019 йил оғир хасталикдан сўнг ҳаётдан кўз юмган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фахрий спортчиларимизга юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш бўйича берган топшириғига биноан Черязова дафн этилган қабристонда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 

Лина Черязова 2019 йил 23 март куни вафот этди. Фрицтайл бўйича Лиллехаммер-1994 қишки Олимпиадаси чемпиони, жаҳон чемпиони дафн қилинган Россия Федерацияси, Новосибирск шаҳри, «Клешчинский» қабристонида унга ёдгорлик ўрнатилди. Мазкур тадбирда МОҚ, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консуллиги мутасаддилари иштирок этишди. Ёдгорликка Черязованинг туғилган куни ва ўлими қайд этилган санадан ташқари «Фристайл бўйича Ўзбекистоннинг Олимпиада ва жаҳон чемпиони» деган таъриф ҳам битилган. 

Фристайлнинг акробатика йўналишида юртимиз шаънини ҳимоя қилган ушбу спортчимиз шарафига қишки Олимпия ўйинларида илк бор Ўзбекистон давлати мадҳияси янграган. Шунингдек, у 1993 йил жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Кўрсатган хизматлари учун «Меҳнат шуҳрати» ордени, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ва «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвонлари билан тақдирланган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг