UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

18 авг 08:21
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Линц ва Сегеддаги мусобақалар бизга Олимпия эшикларини очади...ми?

25 август куни Австриянинг Линц шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Токио-2020 ёзги олимпиада ўйинларига йўлланмалар берувчи жаҳон чемпионати бошланади.

Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 200 га яқин давлатидан 500 дан зиёд спортчи академик эшкак эшишнинг 14 та йўналишида олимпиада йўлланмалари учун курашади.

Хўш, ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон спортчилари қандай таркиб билан қатнашади ва қайси йўналишларда ватанимиз шарафини ҳимоя қилади? Олиб борилган машғулотлар ўз самарасини берадими? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида Ўзбекистон “Rowing & Canoe” федерацияси раҳбари Худоёр Аҳмедовга мурожаат қилдик.

- Ушбу мусобақа аввалги жаҳон чемпионатларидан тубдан фарқ қилади. Биринчидан, мусобақани ўтказиш халқаро қоидаларида айрим ўзгаришлар рўй берган, иккинчидан, унда 14 та йўналиш бўйича Токио олимпиадасига йўлланмалар ўйналади. Ўзбекистонлик атлетлар қайси йўналишларда олимпиада йўлланмалари учун курашади?

- Спортчиларимиз 4 та йўналишда Олимпия йўлланмалари учун пойгага чиқади. Алишер Турдиев, Сардор Тўлқинхўжаев, Ўктам Давронов ва Достонжон Баҳриев тўртлиги М4-2000 метр йўналишида қатнашса, Евгений Агофонов ва Шаҳзод Нурматов LM2x2000 метрлик жуфтлик баҳсида, Шаҳбоз Холмуродов М1х2000 метр ва Шехроз Ҳакимов LM1x, LM1x 2000 метр масофали беллашувларда чемпионлик учун стартга чиқади. Эътиборлиси, эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тарихида ушбу жаҳон чемпионатида илк бор жуфтлик йўналишида спортчиларимиз қатнашиши аҳамиятли воқеа бўлмоқда.

- Спортчиларимиз жаҳон чемпионатига қаерда ва қай тарзда тайёргарлик кўришди?

- Аввало шуни айтишим лозим, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарорига асосан федерацияда махсус режа ишлаб чиқилган бўлиб, ўқув-машғулот йиғинларидан тортиб халқаро мусобақаларда қатнашишгача бўлган жараён тўла-тўкис қамраб олинган. Спортчиларимиз 29 июлдан ушбу жаҳон чемпионатига тайёргарликни Беларуснинг Брест шаҳрида бошлашган эди. Эртага терма жамоа аъзолари Вячеслав Дидрих, Сергей Тин ва Дмитрий Шугуров мураббийлигида Австрияга йўл олади. Тайёргарлик кўнгилдагидек бўлди, дейишимиз учун барча асослар бор. Йигитларга зарур шарт-шароитлар яратиб берилди. Биласиз, ҳозир техника ривожланган давр. Ўқув-машғулот йиғини федерация мутахассис ва мутасаддилари томонидан тизимли асосда кузатиб борилди. Тегишли йўл-йўриқлар кўрсатилди. Асосийси, жаҳон чемпионатида спортчиларимизга омад кулиб боқса бўлгани.

- Венгриянинг Сегед шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича бошланадиган олимпиада йўлланмаларини берувчи жаҳон чемпионатида Ўзбекистон спортчиларидан кимлар стартга чиқади?

- Сегеддаги баҳслар диққат марказимиздаги асосий мусобақа. Ушбу чемпионатда дунёнинг энг кучли байдарка ва каноэчилари 12 та йўналишда Токио-2020 олимпиадаси йўлланмалари учун баҳслашади. Унда ватанимизнинг 17 нафар спортчиси ўз йўлакчаларида ғолиблик учун қатнашади. Албатта, Вадим Меньков, Юлия Борзова, Екатерина Шубина каби тажрибали спортчиларимиз қаторида бир қатор умидли ёшлардан яхши натижалар кутишга ҳақлимиз. Масалан, шу йил июнь ойининг илк кунларида Германиянинг Дуйсбург шаҳрида жаҳон кубогининг 2-босқич мусобақаларида Дилноза Раҳматова ва Нилуфар Зокирова жуфтлиги 2-ўринни эгаллаган бўлса, 5-7 июлда Италиянинг Аронзо шаҳрида ўтган халқаро турнирда Жавоҳир Нурматов, Шаҳриёр Маҳкамов, Шоҳруҳбек Азамов ва Вильям Ибрагимов тўртлиги 500 ва 1000 метрлик масофада 1-ўринни эгаллаб, нафақат ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди, балки халқаро майдонда тажрибаларини анча ошириб олди. Ишонамизки, Венгрияда бу ўз натижасини беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг