UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

15 фев 07:01
Янгиликлар

Тадбирлар

Литва спорт университети билан ЎзДЖТСУнинг ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Теглар :  ЎзДЖТСУЛитва
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва Литва спорт университети раҳбариятлари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Онлайн учрашувда Литва спорт университетидан университет ректори профессор Диана Реклаитеине ва университет юристи Саулиус Валасевиcиус иштирок этдилар. Мазкур учрашувда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети раҳбариятидан университет ректори, профессор Маҳмуджон Болтабаев, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Камил Баязитов, Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Шухрат Тоштурдиев ва Ўзбек - Беларусь қўшма жисмоний тарбия, спорт ва туризм факультети декани Гулсара Асатова қатнашди.

Мазкур онлайн учрашувдан кўзланган мақсад икки университет ўртасида умумий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича шартномалар имзолашдан иборат бўлиб, томонлар турли йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилиш борасида музокара олиб бордилар. Булар асосан, университетлар ўртасида талабаларнинг академик алмашинуви жорий этиш, шунингдек профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бўйича бир нечта таклифлар илгари сурилди.

Таъкидлаш жоизки, Диана Реклаитеиненинг эътироф этишича, Литва спорт университет жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ўқув дастурларини тақдим этадиган мутахассислик олий ўқув юрти ҳисобланади. Бугунги кунда бу ЛСУда маҳаллий ва дунёнинг турли бурчакларидан 1500 дан ортиқ талабалар таҳсил олишади. Университет Литвадаги энг катта жисмоний тарбия ва спорт фанлари маркази бўлиб, мамлакатнинг спорт қадриятлари ва анъаналарини қўллаб-қувватлайди. Университет битирувчилари орасида кўплаб таниқли олимлар, дунёга машҳур мураббийлар, таниқли спортчилар, таниқли жамоат арбоблари бор. Бир қатор битирувчилари Олимпия чемпионлари, жаҳон ва Европа чемпионлари ҳисобланишади.

Онлайн учрашув доирасида университетлар вакиллари ўзларининг бугунги ва келажакдаги режалари, инновацион ғоялар билан ишлаш принтсиплари ва устувор йўналишлари бўйича келишиб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг