UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0

06 май 07:28
Янгиликлар

Теннис

Мадрид "Мастерс" турнири якунланди. Бош соврин кимга насиб этди?

Испания пойтахти Мадрид шаҳрида теннис бўйича грунт қопламали кортларда ўтказилган нуфузди "Мастерс" сериясига кирувчи турнир якунига етди.

Мусобақа бош соврини учун кечган финал учрашувида дунёнинг саккизинчи ракеткаси россиялик Андрей Рублёв ATP рейтингида 35-поғонада бораётган канадалик Феликс Ожега қарши кортга чиқди. 

Икки соату 49 дақиқа давом этган баҳсда Рублёв рақибини 4/6, 7/5, 7/5 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, Мадрид "Мастерс" чемпионига айланди. Иродали ғалаба унга фаолиятидаги иккинчи "Мастерс" турнири чемпионлигини тақдим этди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб Андрей фойдасига янада йириклашди - 5:1


Финал статистикаси:

Андрей Рублёв - 7 та эйс, 5 та қўшхато, 3 та брейк

Феликс Оже - 14 та эйс, 5 та қўшхато, 2 та брейк


Россиялик теннисчи бугун эълон қилинадиган янгиланган ATP рейтингида 6-ўринга кўтарилиб олади. У Мадриддаги муваффақиятли иштирокидан 1000 рейтинг очкоси ҳамда 963,225 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ишлаб олди. Оже эса 650 очко ва 512,260 долларга эга бўлди. Канадалик янгиланган рейтингда Топ-20`га қайтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг