UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0

17 июн 08:25
Янгиликлар

Оғир атлетика, Болалар спорти

“Мактаблар лигаси” мусобақасининг ғолиблари тақдирланди

Жорий йил бошида пойтахт ёшларни спортга янада кенгроқ жалб қилиш мақсадида янги лойиҳа амалга ошириши ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, 2019 йилдан бошлаб Тошкент шаҳридаги корхона ва ташкилотларнинг ишчи ходимлари ўртасида “Пойтахт лигаси”, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчи ўртасида “Кичкинтойлар лигаси”, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Мактаблар лигаси” ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида “Ёшлар лигаси” спорт ўйинларини ўтказиш йўлга қўйилди.

Хусусан, умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида спортнинг баскетбол, волейбол, гандбол ва мини-футбол турлари бўйича ўтказилган “Мактаблар лигаси” спорт мусобақаларининг биринчи босқичида 296 та умумтаълим мактабидан жами 35 520 нафар ўғил-қизлар қамраб олинди.

Жорий йилнинг январь ойидан старт олган мазкур спорт мусобақа тўрт босқичда, яъни мактаб, сектор, туман ва шаҳар миқёсида ташкил этилди.

Умумтаълим мактабларидан саралаб олинган мактаб жамоалари жорий йилнинг 10-15 июнь кунлари Учтепа ва Олмазор туманларидаги спорт иншоотларида бўлиб ўтган Тошкент шаҳар босқичида муваффақиятли иштирок этишди.

Кеча, 16 июнь куни Олмазор туманидаги 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида “Мактаблар лигаси” спорт мусобақаларида муносиб иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган жамоаларни тантанали тақдирлаш тадбири ўтказилди.

Таниқли санъаткорлар томонидан куйланган қўшиқлар, ёш спортчилар томонидан намойиш этилган кўргазмали чиқишлар тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.

Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Анвар Мурсакулов ёшларни ғалаба билан қутлар экан, мазкур мусобақалар Президентимиз томонидан илгари сурилаётган 5 та муҳим ташаббус доирасида ўқувчи-ёшлар ўртасида спортнинг айнан баскетбол, волейбол, гандбол ва мини-футбол каби оммавий турларини янада ривожлантириш, айниқса, ёшларни жамоавий ўйинларга бўлган қизиқишларини оширишга, шу билан бирга, улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш мақсадида ташкил этилганлигини таъкидлаб ўтди.

“Мактаблар лигаси” спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган мактаблар билан танишинг:

Ўғил болалар

Гандбол бўйича

1-ўрин: 86-мактаб (Юнусобод тумани);

2-ўрин: 209-мактаб (Мирзо Улуғбек тумани);

3-ўрин: 29-мактаб (Олмазор тумани).

Волейбол бўйича

1-ўрин: 107-мактаб (Учтепа тумани);

2-ўрин: 90-мактаб (Чилонзор тумани);

3-ўрин: 226-мактаб (Яшнобод тумани).

Баскетбол бўйича

1-ўрин: 208-мактаб (Мирзо Улуғбек тумани);

2-ўрин: 168-мактаб (Чилонзор тумани);

3-ўрин: 284-мактаб (Сергели тумани).

Мини футбол бўйича

1-ўрин: 162-мактаб (Чилонзор тумани);

2-ўрин: 9-мактаб (Юнусобод тумани);

3-ўрин: 8-мактаб (Сергели тумани) .

Қизлар

Гандбол бўйича

1-ўрин: 271-мактаб (Юнусобод тумани);

2-ўрин: 255-мактаб (Яшнобод тумани);

3-ўрин: 236-мактаб (Учтепа тумани).

Волейбол бўйича

1-ўрин: 90-мактаб (Чилонзор тумани) ;

2-ўрин: 294-мактаб (Миробод тумани) ;

3-ўрин: 9-мактаб (Юнусобод тумани).

Баскетбол бўйича

1-ўрин: 168-мактаб (Чилонзор тумани);

2-ўрин: 86-мактаб (Юнусобод тумани);

3-ўрин: 59-мактаб (Шайҳонтоҳур тумани).

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг