UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

29 мар 13:19
Янгиликлар

Бошқалар, Болалар спорти

Мамлакатимизда "Ўзбекистон талабалар спорти Ассоциацияси” ташкил қилинади

Эртага, 30 март куни Миллий олимпия қўмитаси анжуманлар залида янги ташкил этилаётган Ассоциациянинг сайлов конференцияси ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сонли фармони, 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йилда Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш тўғрисида” ПҚ-2821-сонли ва 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Республика “Талаба” спорт федерацияси ҳамда Республика “Баркамол авлод” жамияти бирлаштирилиб, унинг негизида “Ўзбекистон талабалар спорти Ассоциацияси” ташкил этилмоқда. Шу муносабат билан эртага, 30 март куни Миллий олимпия қўмитаси анжуманлар залида янги ташкил этилаётган Ассоциациянинг сайлов конференцияси ўтказилади.

Бугунги кунда Республика бўйича олий таълим муассасалари сони жами 82 тани ташкил этади. Улардан 21 таси университет, 35 таси институт, 2 таси академия, 15 таси филиал мақомига эга. Шунингдек, консерватория, олий мактаб ва 7 та чет эл Олий таълим муассасалари фаолият юритмоқда.

Мазкур конференцияда республикадаги барча олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлари ҳамда жисмоний тарбия ва спорт йўналиши бўйича масъул ходимлари иштирок этади.

Конференция давомида олий таълим муассасаларининг спорт соҳасидаги фаолияти ҳамда волейбол, гандбол, баскетбол ва стол тенниси спорт турлари бўйича терма жамоаларини шакллантириш, келгусида анъанавий спорт мусобақаларини ташкил этиш масалалари келишиб олинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг