UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

17 июл 08:42
Янгиликлар

Оғир атлетика

Мамлакатимизга келган хорижлик мутахассисларга антидопинг қоидалари бўйича ўқув-семинари ўтказилди

Пойтахтимиздаги “Юнусобод спорт мажмуаси”да оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олиш арафасида.

Ушбу қитъа биринчилигида 21 давлатдан, умумий ҳисобда 250 дан ортиқ полвонлар чемпионлик учун баҳс олиб боришади. Спортчилар билан бирга делегация раҳбарлари ва мураббийлар штаби ҳам пойтахтимизда меҳмон бўлиб туришибди.

Мусобақа доирасида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги вакиллари томонидан хорижлик мутахассислар ва спортчилар учун “Антидопинг қоидабузарлик турлари ва допинг назоратини амалга ошириш тартиби” тўғрисида ўқув-семинар ўтказилди.

Семинар якунида Халқаро оғир атлетика федерацияси вакиллари ва ташкилий қўмита мутасаддилари ҳамкорлик учун ўз миннатдорчилигини билдирган ҳолда Агентлик ходимларига мамлакатда ҳалол спорт тарғиботини амалга оширишдаги самарали фаолиятлари учун махсус сертификатлар топширишди.

Маълумот учун, Осиё чемпионати 25 июлга қадар давом этади ва унда мамлакатимиз шарафини 36 нафар иқтидорли спортчиларимиз ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг