UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0

09 янв 14:14
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Манғитда замонавий болалар сув спорти саройи қурилди

Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё тумани Манғит шаҳридаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қошида янгидан қад ростлаган замонавий ёпиқ сув ҳавзаси фойдаланишга топширилди.

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси томонидан барпо қилинган ҳудуддаги ушбу бешинчи объектнинг очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчилар, ёшлар, журналистлар иштирок этди.

Мутахассисларнинг фикрича, сузиш инсон организми учун ғоят фойдали. Бу жараёнда танадаги барча мушаклар фаол ҳаракат қилади, чиниқади. Натижада қон айланиш тизими яхшиланади. Сузиш, айниқса, ёш организмга қувват беради, иммунитетни мустаҳкамлайди. Сувда сузган кишининг асаблари тинчланиб, кайфияти кўтарилади. Шу боис, 2017-2021 йилларда биргина Қорақалпоғистон Pеспубликасининг 11 та туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари қошида ёпиқ сув ҳавзаларини янгидан қуриш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги тегишли қарори асосида Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг манзилли дастурига Қорақалпоғистон учун 5 та объект киритилган эди. Ушбу ҳужжат асосида Қораўзак, Чимбой, Элликқалъа туманлари ва Нукус шаҳрида замонавий ёпиқ сув ҳавзалари қурилди.

– Амударё туманида 2018 йил июнь ойида бошланган ушбу объект қисқа муддатларда сифатли қуриб битказилди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Қаҳрамон Реймов. – Ушбу ёпиқ сув ҳавзасининг смета баҳоси 4 миллиард 876 миллион сўм. Объектда 11х25 метр ўлчамдаги сузиш ҳавзаси, мураббий ва шуғулланувчилар учун ювиниш, кийиниш, дам олиш хоналари ҳамда томошабинлар учун ўриндиқлар мавжуд.

Мазкур сузиш ҳавзасининг фойдаланишга топширилиши туман ёшлари учун қувончли воқеа бўлди. Эндиликда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида сузиш тўгараги ташкил этилиб, ҳудудда сув спорти турларини оммалаштириш, ёшларнинг соғлом улғайиши учун янада кенг шароит яратилади.

Тадбирда Ўзбекистон Pеспубликаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев иштирок этди. 

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг