UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

11 ноя 14:20
Янгиликлар

Болалар спорти

Мақсадлари муштарак маскан

Ўғил-қизларнинг спортга ошно бўлишида, танлаган спорт турлари билан мунтазам машғулотларда иштирок этиб, катта спорт сари одимлашида спорт мактаблари асосий таянч саналади.

Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Қарши шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаширилган мактаб-интернатида таҳсил олаётган спортчи-ўқувчиларнинг ягона орзу-истаклари - спортда етакчилар қаторидан жой олиш. 

Мазкур мактаб-интернатида айни пайтда 230 нафар ўғил болалар спортнинг дзюдо, кураш ва футбол турлари бўйича тўққиз нафар малакали мураббийлар қўл остида машғулотларга зўр беришган. Ўқув-машғулотларда тобланиб, истеъдодларини шакллантириб бораётган мактаб-интернати тарбияланувчилари ўтказилаётган вилоят ва республика миқёсидаги беллашувларда совриндорлар қаторидан жой олишга ҳам муваффақ бўлишмоқда.

Мисол учун, жорий йил октябрь ойида дзюдо бўйича Бухоро вилоятида ўтказилган 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида 60 кг вазн тоифасида Ёрқин Суюнов фахрли биринчи ўрин соҳибига айланган. Март ойида Фарғона шаҳрида дзюдо бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида 73 кг вазнда Асадбек Маматов иккинчи ўринни банд этиб, кумуш медални қўлга киритган. 

Кураш спорт тури бўйича март ойида Андижонда бўлиб ўтган 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида -66 кг вазн тоифасида Муродулла Эгамбердиев учинчи ўринни банд этиб, бронза медаль эгасига айланган.

Май ойида Фарғонада 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатида -60 кг вазнда Йигитали Эшонқулов ҳам учинчи ўринни эгаллаганди. Муродулла Эгамбердиев октябрь ойида Ангрен шаҳрида дзюдо бўйича О. Диркач хотираси учун ташкил этилган еттинчи халқаро турнирда -73 кг вазнда биринчи ўринни, окятбрь ойида қўшни Қозоғистон Республикасида ўтган дзюдо бўйича халқаро турнирда худди шу вазнда учинчи ўрин, февраль ойида Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтган халқаро турнирда -66 кг вазнда биринчи ўринни эгаллаб, шоҳсупага кўтарилган. 

Вилоят миқёсида ўтадиган беллашувларда эса 2019 йилда етмиш нафарга яқин ғолиб ва совриндор борлиги, ўқувчиларнинг спортга бўлган иштиёқи юқори эканидан далолат бермоқда. 

Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари Аброр Чориевнинг таъкидлашича, Дадажон Тагаев (футбол), Феруз Хўжақулов (футбол), Ғолиб Чориев (кураш), Норбек Тоғаймуродов (дзюдо), Абдумалик Тойиров (кураш), Шахобиддин Пирназаров (дзюдо) сингари тажрибали мураббийлар шогирдларининг совринли натижаларидан мамнун ҳолда ўқув-машғулотларига диққат-эътибор билан ёндашмоқда.

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида белгиланган режага мувофиқ, турли йўналишдаги маънавий-маърифий тадбирлар, спорт беллашувлари ўтказилаётгани ҳам бор ҳақиқат. Мактаб-интернатида ўқувчиларнинг илм-маърифатга чорловчи "Ёш китобхон" тўгараги ташкил этилган бўлиб, бунда ёш китобхонлар миллий ва жаҳон адабиётига оид асараларни мутолаа қилишади. 

Яҳё ТУРДИМУРОДОВ, Қарши шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори: 

- Таълим-тарбия олаётган ўқувчиларимизни катта спорт сари йўналтириш, милий терма жамоаларимиз сафига қўшиш ва халқаро спорт майдонларида кучлилар қаторида кўриш бош мақсадларимиздан саналади. Албатта, бунинг учун истеъдодларни излаб топиш, мунтазам машғулотларга жалб этиш лозим. Бу борда мактабимизда селкция ишлари бўйича дастур-режа ишлаб чиқиб, вилоятимизнинг ҳар бир туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабилари билан ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Қаердаки дзюдо, кураш ёки футболда етакчи болалар борки имкон қадар муассасамизга жалб этиб, юқорида таъкидлаганимдек, катта спорт сари етаклаймиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг