UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

31 мар 08:18
Янгиликлар

Енгил атлетика

Марафонда юксак жасорат кўрсатган ватандошларимиз муносиб эътироф этилди

Теглар :  Марафон
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 28 март куни пойтахтимизда анъанавий Тошкент Халқаро марафони учинчи бор ўтказилди.

Мусобақада иштирокчилар марафон (42,195 км), ярим марафон (21,0975 км), экиден (5 км+10 км+5 км+10 км+5 км+7,195 км) ҳамда 3км масофада ташкил қилинган пойгаларда ўз омадларини синаб кўришди.

Катта марафонда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, шунингдек Россия Федерацияси ҳамда мамлакатимиздан жами 76 нафар профессионал ва ҳаваскор спортчи ўз омадини синаб кўрган бўлса, ярим марафон баҳсларида иштирокчилар сони 529 нафарни ташкил қилди.

3 км масофага ўтказилган югуриш ва юриш мусобақасида эса 779 нафар иштирокчи стартга чиқди. Бундан ташқари, илк бора ташкил этилган экиден баҳсларида турли вазирликлар, идоралар, корхона-ташкилотлар ҳамда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган дипломатик ваколатхоналардан жами 64та жамоа (ҳар бир жамоа таркиби 6 нафар спортчидан иборат) қатнашди. Марафоннинг умумий иштирокчилари сони қарийб 1 800 нафарга етди ва бу Тошкент Халқаро марафони тарихида рекорд кўрсаткичдир.

Эътиборлиси, марафонда профессионал ва соғлом спортчилар билан бир қаторда жисмоний имконияти чекланганлар ҳам фаол иштирок этишдики, бу чиндан ҳам таҳсинга лойиқ. Эътироф этиш жоиз, улар нафақат III Тошкент Халқаро марафонида қатнашди, балки белгиланган маррани матонат билан босиб ўтишди.

Айниқса, марафон баҳсларида асли муҳандис бўлган Фидан Якуповнинг 42 км 195 метр масофани 4 соат 21 дақиқаю 54 сония ичида 45-бўлиб босиб ўтганлигига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. III Тошкент Халқаро марафони иштирокчилари орасида жисмоний имконияти чекланганлардан Фидан ёлғиз эмасди.

III Тошкент Халқаро марафони ташкилотчилари шундай матонатли ҳаваскор спортчиларни рағбатлантиришни лозим топди.

Қуйида ана шундай матонатли ҳаваскор спортчилар билан танишинг:

Фидан Фаритович Якупов маррага 45-бўлиб етиб келган. Натижаси – 4:21.54

Шуҳрат Раҳимбердиевич Тошпўлатов ярим марафонда 332-рақам билан рўйхатдан ўтган, 395 нафар иштирокчи орасида 200-бўлиб маррага етиб келди. Натижаси – 2:04.42.

Даниил Александрович Бронский, 1-гуруҳ туғма ногирони. Яриммарафонда 19-рақам билан рўйхатдан ўтган. Натижаси – 4:21.54

Сергей Сергеевич Учаев 3 км масофага ўтказилган пойгада иштирок этди. 1073-рақам билан рўйхатдан ўтган. Натижаси – 0:30.42.

Ушбу ҳаваскор спортчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг