UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30«Бургут Жерсига қўнди» - Хабиб ўзининг рекордини янгилаш учун Исламга ёрдам беради 0 20:07Ислам Махачев: "Царукян билан жангимиз бўлиши аниқ" 0 19:46Ван Нистелрой "Лестер"да иш бошлаши мумкин 0 19:25Волкановски фақатгина бир рақиб учун вазнини ўзгартиришга тайёрлигини айтди 0 19:03Дастин Порье Ислам Махачев билан жанг учун ўзгача либосларни қабул қилиб олди (ФОТО) 0 18:42Махачев Оливейрани Доғистондаги машғулот лагерига таклиф қилди 0 18:21АПЛ офсайдни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи 0 18:00"Конор Макгрегорнинг машғулот лагери тунги клубда ўтмоқда". Махачев Конор - Чендлер жанги ҳақида 0 17:38Абдусатторов, Синдаров, Мамедяров ва бошқалар. Шахмат юлдузлари Тошкентда беллашади 0 17:17Ўзбекистон хоккей бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 16:53Жанубий Корея термаси Хавини ишга таклиф қилди 0 16:30Нурсултонни мағлуб этган Бакли энди Шавкат Раҳмоновни жангга чорлади 0 16:08Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган ўсмир оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди 0 15:47Ислам Махачев ва Дастин Порьенинг ҳозир қандай формада эканлиги намойиш этилди 0 15:26"Барселона" Педри учун "Лас-Пальмас"га қўшимча 18 млн евро тўлади 0

10 янв 18:42
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

Мавсумнинг илк "Катта Дубулға" турнири - Australian Open'ни қайси юлдуз теннисчилар ўтказиб юборади?

Теглар :  Australian Open
Мавсумнинг илк "Катта Дубулға" турнири Australian Open'ни бир вақтнинг ўзида бир нечта юлдуз теннисчилар ўтказиб юборади.

Карлос Алькарас (Испания)

Турнирнинг асосий йўқотиши албатта АТР рейтинги етакчиси 19 ёшли испаниялик Карлос Алькараз бўлди. У мавсумолди машғулотда оёғидан жароҳат олди ва мавсумнинг илк "Улкан Тож" турнирини ўтказиб юборадиган бўлди.

Карлос US Open'нинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Бу унинг "Катта Дубулға" турнирларидаги илк чемпионлигидир. Australian Open'да у ҳали 3-босқичдан уёғига ўтолмаган. 


Винус Уильямс (АҚШ)

42 ёшли теннис афсонасига wild card берилганди. Аммо Винус Окленддаги турнирда жароҳат олди. Унинг таклифномаси эса австралиялик Ким Бирреллга берилди.

Етти карра "Катта Дубулға" турнирлари чемпиони Australian Open'да яккалик баҳсларида ғалаба қозона олмаган, лекин у буни тўрт марта жуфтликда ва бир марта аралаш жуфтликда амалга ошира олган.


Наоми Осака (Япония)

Тўрт карра "Улкан Тож" турнирлари чемпиони ҳам Australian Open'ни ўтказиб юборадиган бўлди. Иштирокчилар рўйхатида у украиналик Даяна Ястремска билан алмаштирилди.

Осака икки марта мавсумнинг биринчи "Катта Дубулға" турнирида ғалабани қўлга киритган: 2019 ва 2021 йилларда.


Симона Халеп (Руминия)

Икки карра "Катта Дубулға" ғолиби ҳали ҳам вақтинчалик дисквалификация остида. Унинг допинг иши бўйича тергов ҳамон давом этмоқда.

Халепнинг Австралия Очиқ чемпионатидаги энг юқори натижаси 2018 йилда финалга чиқиши бўлган. Финалда у Каролин Возняцкига ютқазганди.


Гаэль Монфис (Франция)

36 ёшли Монфсни ўтган мавсумдаги жароҳатлар таъқиб қилишда давом этмоқда. 2023 йил ҳам у хоҳлагандек бошланмаяпти.

Аммо Гаэлда узоққа бориш учун яхши имкониятлар бор эди. Бир йил олдин у Australian Open'даги энг яхши натижасини такрорлаб, чорак финалга чиққанди.


Рейли Опелка (АҚШ)

25 ёшли америкалик теннисчи ҳам ҳалигача жароҳатлардан тузалмаган. 2022 йилда у Австралия Очиқ чемпионатининг учинчи даврасига қадар етиб борган ва у ерда Денис Шаповаловга ютқазган.

Эслатиб ўтамиз, Australian Open'нинг асосий тўр баҳсларига 16 январь куни старт берилади. Айни вақтда турнирнинг саралаш баҳслари бўлиб ўтяпти. 


Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг