UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

07 янв 13:25
Янгиликлар

Теннис

Мавсумнинг илк WTA соврини Қозоғистонга кетадиган бўлди

Австралиянинг Брисбен шаҳрида теннис бўйича мавсумнинг илк WTA турнири якунланди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг тўртинчи рақамли теннис маликаси, қозоғистонлик Елена Рибакина ҳамда иккинчи ракетка, беларуслик Арина Соболенко ўзаро тўқнаш келишди. WTA 500 тоифасига кирувчи турнир финалида Рибакина рақибасини деярли сезмади - 6/0, 6/3.

Елена бу билан теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги мағлубият фарқини қисқартирди - 3:5. Роппа-роса 70 дақиқа давом этган финал баҳсида Рибакина 7, Соболенко 3 та эйс зарбасини амалга оширган. Чемпион қўшхатога йўл қўймади. Брейклар 5 га 1 кўринишида қозоғистонлик теннисчи фойдасига. 

Учрашув давомида беларуслик теннисчи шифокорларга мурожаат қилишга мажбур бўлди. У чап оёғининг сон қисмидаги оғриқ сабаб тиббий танаффус олди. 

Brisbane International турниридаги муваффақиятли иштирок Елена Рибакинага 500 рейтинг очкоси ҳамда 220,000 доллар мукофот пули келтирди. У эртага эълон қилинадиган янги рейтингда Топ-3`га қайтади. Бу қозоғистонлик теннисчи учун фаолитиядаги олтинчи WTA соврини бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг