UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

24 май 10:29
Янгиликлар

Болалар спорти

Махсус ишчи гуруҳ паралимпиячи спортчилар холидан хабар олди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг махсус ишчи гуруҳи тўртинчи кундирки Андижон вилоятидаги спорт мажмуалари ҳамда спорт таълим муассасаларининг бугунги аҳволини ўрганишмоқда.

Махсус ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили Марҳамат тумани бўлди.

Дастлаб ишчи гуруҳ аъзолари Марҳамат туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабини кўздан кечиришди. Қолаверса, ҳудуднинг спорт турларига ихтисослашуви ва моддий-техник базасининг ҳозирги ҳолати, туманда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришнинг истиқболлари, спорт инвентарлари сони ва бугунги ҳолати, терма жамоа аъзоларини шакллантириш масалалари бўйича ҳам ишчи гуруҳ туман спорти мутасаддиларига яқиндан кўмаклашмоқда.

Шунингдек, ташриф давомида махсус ишчи гуруҳ аъзолари Марҳамат туманида истиқомат қилувчи спортчилар холидан ҳам хабар олишди. Жумладан, параатлетлар Бобур Омонов, Тимур Гирязов ва Бекжон Чеваров хонадонига ташриф буюриб, улар билан суҳбатлашди. Учрашувдан кўзланган мақсад, спортчиларни холидан хабар олиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш ҳамда зарур бўлса амалий ёрдам беришдан иборат.

 Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг махсус ишчи гуруҳи Андижон вилоятидаги фаолиятини давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўрганишлар якунида Андижон вилоятида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилиб, вилоятда спорт ривожи янги босқичга кўтарилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг