UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

01 май 15:04
Янгиликлар

Шахмат

Май ойи учун FIDE рейтинги эълон қилинди. ТОП-100`таликда 3 гроссмейстеримиз

Бугун Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) шахматчиларнинг май ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди.

Рейтингни ҳамон норвегиялик Магнус Карлсен (2853) бошқариб бормоқда. У ўтган йили шахмат тожидан ўзи хоҳишига кўра воз кечганди. Россиялик гроссмейстер Ян Непомняший иккинчи ўринни сақлаб қолган бўлса, янги жаҳон тожи соҳиби Дин Лижэнь кучли учликка якун ясаган. Хитойлик шахматчи жаҳон чемпионлиги учун кечган турнирда айнан Непомняшийни мағлубиятга учратиб, 17-жаҳон чемпионига айланган эди. 

FIDE ТОП-100 рейтингидан 3 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олган. Рапид йўналишида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов (2731) 19-ўринни эгаллаб турибди. Рустам Қосимжонов 68, Жавоҳир Синдаров 82-поғонадан жой олган. 

FIDE рейтинги. 1 май кунги ҳолат

1. Магнус Карлсен (Норвегия) – 2853.

2. Ян Непомнящий (Россия) – 2794.

3. Дин Лижэнь (Хитой) – 2789.

4. Алиреза Фируджа (Франция) – 2785.

5. Хикару Накамура (АҚШ) – 2775.

6. Аниш Гири (Нидерландия) – 2768.

7. Фабиано Каруана (АҚШ) – 2764.

8. Уэсли Со (АҚШ) – 2760.

9. Вишванатан Ананд (Ҳиндистон) – 2754.

10. Теймур Ражабов (Озарбайжон) – 2747…


19. Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) – 2731...

68. Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон) – 2669...

82. Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) – 2661.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг