UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

13 авг 20:50
Янгиликлар

Бошқалар

МДҲ ўйинлари: ўйинларнинг сўнгги куни якунланди

Теглар :  МДҲ ўйинлари
МДҲ ўйинларида сўнгги кун беллашувлари якунланди.

Ўзбек спортчиларининг 13 август кунги иштирокига оид янгиликларни ушбу саҳифа орқали кузатиб бориш мумкин бўлди.


Кун давомида медаль қўлга киритган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг. 



20:20. Каратэ. Моҳларойим Ҳакимжонова терма жамоамиз ҳисобига кумуш медални қўшиб қўйди. 


20:14. Аёллар кураши. Феруза Эсенбаева бронза медалига сазовор бўлди.


20:00. Каратэ. Алисултон Хожиев кумуш медалга эга чиқди.


19:11. Аёллар кураши. Нигина Собирова россиялик рақибасидан устун келди ва бронза медалини қўлга киритди. 


18:50. Аёллар кураши. Жасмина Иммаева кумуш медаль соҳибасига айланди


17:35. Каратэ. Мохларойим Ҳакимжонова финалга йўл олди. Бироздан сўнг у олтин медаль учун баҳс олиб боради.


16:42. Самбочи Ихтиёр Эшмуродов финалда россиялик рақибини катта устунлик билан мағлуб этди ва навбатдаги олтин медални делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди!


16:30. Самбо. Қобилжон Аҳмедов финалда мўғулистонлик рақибидан устун келди ва олтин медалга сазовор бўлди! 


16:16. Самбочимиз Мухлиса Қодирберганова финалда мезбон рақибасига имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан кифояланди.


16:00. Муайтайчиларимиз мусобақани 11 та медаль билан якунлашди. Вакилларимиз 2 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритишди. Ўзбекистон муайтайчилари МДҲ ўйинларида 12 нафар спортчи билан иштирок этди. 


15:34. Муайтай. Абдуфаттоҳ Алиакбаров кумуш медални делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди. 


15:19. Тошкент вақти билан соат 16:00дан бошлаб самбода финаллар бошланади. Унда уч нафар ҳамюртимиз олтин медаль учун баҳсга киришади.


15:15. Муайтайчи Мухлисбек Ғанижонов кумуш медалга сазовор бўлди. 


14:35. Муайтай. Анисжон Ҳакимовдан олтин медаль!


14:27. Муайтай. Зубайр Ҳусановдан кумуш медаль.


14:20. Самбо. Ихтиёр Эшмуродов ва Қобулжон Аҳмедов финалга йўл олди.


13:55. Самбо. Мухлиса Қодирбергенова финалга йўл олди


13:50. Муайтай. Севинч Тошпўлатова кумуш медаль қўлга киритди.


13:37. Самбо. Мадина Салоҳиддинова ва Чаросхон Озодова бронза медалини қўлга киритди.


13:15. Муайтай: -45 кг вазн тоифасида Назинахон Абдуллаева олтин медални қўлга киритди!


13:00. Айни пайтда самбочиларимиз саралаш беллашувларини ўтказишмоқда. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг