UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

05 май 11:38
Янгиликлар

Енгил атлетика, Тадбирлар

"Мен ғолиб!" югуриш мусобақаси олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди + ФОТО

Теглар :  Мен ғолиб
14 май куни Тошкентда ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги "Мен ғолиб" оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

Кеча шу муносабат билан Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг анжуманлар залида "Мен ғолиб" ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасини ўтказишга тайёргарлик кўришга бағишланган матбуот брифинги бўлиб ўтди.

"Ҳумо Арена" спорт мажмуасининг старт-финиш майдончасида бўлиб ўтадиган оммавий югуриш мусобақаси Енгил атлетика федерацияси, бош ҳамкор – “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимияти кўмагида ташкил қилинмоқда.

"Мен ғолиб" ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси анъанавий равишда муҳим давлат саналари – Ватан ҳимоячилари куни, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа кучлари ташкил этилганлиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунини нишонлашга бағишланган ҳолда ўтказилади.

Куч ишлатувчи тузилмалар ходимлари, ҳарбий хизматчилар, ҳарбий таълим муассасалари курсантлари, спорт клублари аъзолари ва фаол ҳаёт тарзини севувчилар йилига икки маротаба жамоавий ва яккалик оммавий югуриш мусобақасида қатнашадилар.

Оммавий югуриш пойгасини ўтказишдан кўзланган мақсад аҳоли ўртасида югуриш ва соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, ҳарбий хизматчиларнинг спорт руҳини сақлаш ва дўстона спорт алоқаларини ривожлантириш, куч ишлатувчи тузилмалар идораларининг вакиллари орасидан энг кучли жамоаларни аниқлашга қаратилган. 

Бу галги "Мен ғолиб" оммавий югуриш мусобақаси 14 май куни ўтказилиб, Хотира ва қадрлаш кунига бағишланади. Ушбу спорт тадбири илк маротаба 2000 га яқин иштирокчини бирлаштиради. Оммавий югуриш мусобақасининг дастури кенгайтирилди ва унга 3 та масофа киритилди: ярим марафон – 21,1 км, чорак марафон - 10,5 км ва 3 км га оммавий югуриш мусобақаси. Оммавий югуриш мусобақалари ўтказиладиган кунда иштирокчилар йиғилиши - 06:00 да бошланади, старт 07:00 да берилади.

"Мен ғолиб" кубогини қўлга киритиш учун Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Президент Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси вакилларидан иборат 7 та жамоа ҳамда куч ишлатувчи тузилмалар таълим муассасаларининг 6 та жамоаси кураш олиб боради.

Ташкилотчилар томонидан 14 та номинация учун қимматбаҳо совғалар кўзда тутилган: планшет, смартфон, смарт соатлар, электр скутерлар, ноутбуклар ва эсдалик сертификатлари.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг