UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

05 ноя 11:59
Янгиликлар

Ўқ отиш

Мерганларимиз Ўзбекистон кубогида куч синашишмоқда

Тошкентда ўқ отиш спорти бўйича Ўзбекистон кубоги старт олди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари Алишер Норбоев, МОҚ президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов, Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси ҳомийси «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd» МЧЖ бош директорининг ўринбосари Зафар Собиров, федерация раисининг ўринбосари Рамиз Еналиев иштирок этишди ва спортчиларга ўзларининг илиқ тилакларини билдириб ўтдилар.

Мусобақа Мудофаа вазирлигига қарашли спорт марказида 2-8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда беллашувлар вақтида расмийлардан бошқа ҳеч ким объектга киритилмайди ва барча санитар-гигиеник талабларга риоя қилинади.

Ушбу Ўзбекистон кубогида Тошкент шаҳри ва вилояти, Андижон, Наманган, Сурхондарё, Самарқанд, Хоразм вилоятлари спортчилари иштирок этмоқда. Кейинги 5 кун ичида 100 дан зиёд спортчи Республикамизнинг энг яхши мерганлари ғолиблик учун кураш олиб боради. Спортчилар пневматик ва кичик калибрли тўппонча ҳамда милтиқдан ўқ отиш бўйича мусобақалашмоқдалар. Баҳслар 10, 25 ва 50 метр масофаларда бўлиб ўтмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг