UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0

10 фев 10:54
Янгиликлар

Бошқалар

Миллий антидопинг агентлиги ҳамда Халқаро Кураш институти ўртасида меморандум имзоланди

Теглар :  Антидопинг
Кеча Миллий антидопинг агентлиги ҳамда Халқаро Кураш институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Спортда допинг қўлланилишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, спортда допингга қарши кураш тўғрисидаги Халқаро конвенция, Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва бошқа Халқаро антидопинг стандартлари талабларига риоя этилишини таъминлаш фаолият олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бугун ўзбек спортчиларининг янги марраларга эришишида самарали хизмат қилиб келмоқди.

 

Юртимизда спортга берилаётган улкан эътибор туфайли спортчиларимиз эришаётган юқори натижалар нуфузли халқаро спорт ташкилотлари томонидан эътироф этилиб, жаҳон спорт рейтингида мамлакатимиз ўрнини янада мустаҳкамламоқда. Дунёнинг барча қитъаларида маълум ва машҳур бўлган Кураш спортининг мухлислари эса тобора ортиб бормоқда. Азалдан олижаноблик ва ҳалоллик рамзи бўлган Кураш - том маънода ғалабага ҳалол йўл билан эришиш демакдир. Бу йўлда эса қатор масъул ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ десак муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги мажлислар залида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ва Халқаро Кураш институти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори Нодиржон Турсунов, Туризм ва спорт вазири ўринбосари Шахрулло Маҳмудов, Халқаро Кураш институти ректори Хабибулло Таджиев, ZOOM платформаси орқали Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) президенти Ҳайдар Фармон бевосита кузатиб борди. Қолеверса, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам иштирок этишди.

 

Тадбир давомида мутасаддилар сўзга чиқишди ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Аввало ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш борасидаги таклифингиздан миннатдормиз. Ўзбек спорти бўлган курашни Олимпия ўйинларига киритишга қаратилган чора-тадбирлар албатта ўз самарасини беради. Бу йўлда эса барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилмоғимиз лозим. Шу ўринда бизни кузатиб бораётган халқаро федерацияларда фаолият олиб бораётган мураббийлар ва спортчилар ғалабаларга допингсиз, ҳалол йўл билан эришишларига тилакдошман”, - деди Нодиржон Турсунов.



Ушбу меморандум имзоланишидан кўзланган асосий мақсад ўзбек спорти бўлган курашни ҳалол спорт тури эканлиги, бу спорт турида спортда тақиқланган моддаларни истеъмол қилишга йўл қўймаслик ҳамда бу борада мураббий ва спортчиларга тушунтиришлар беришга қаратилган.

Шунингдек, “Кураш спортида Халқаро антидопинг қоидаларига амал қилиш” мавзусига бағишланган I-Халқаро антидопинг онлайн семинари ўтказилди. Мазкур семинарда IKA таркибидаги 130 дан зиёд халқаро кураш федерациялари кураш мураббийлари ҳамда халқаро экспертлари иштирок этишди. Мазкур ўқув семинарда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги Антидопинг таълим дастурлари бўлими бошлиғи Зебинисо Газиева маъруза қилди.


Миллий антидопинг агентлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг