UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

30 мар 20:39
Янгиликлар

Кураш

Миллий курашимиз Циндао ўйинларида!

Теглар :  КурашХитой
Циндао Шаньдун провинциясидаги Хитойнинг энг йирик ва нуфузли шаҳарларидан бири ҳисобланади.

Мамлакатнинг муҳим транспорт йўллари чорраҳаси айнан Циндаода жойлашган. Шунингдек, ушбу шаҳар Сариқ денгиз бўйидаги йирик портга ҳам эгалик қилади. Циндао жуда кўплаб йирик халқаро спорт мусобақалари, нуфузли ўйинларга кўп бора мезбонлик қилган.

Бундан ташқари шаҳарда ҳар йили анъанавий тарзда “Qingdao martial art Games” комплекс мусобақаси ҳам ўтказилиб келинади. Ўйинлар дастуридан кўплаб олимпия ва ноолимпия спорт турлари ўрин олган. 

Мазкур ўйинларнинг нуфузи баландлигидан унга бўлган қизиқиш йилдан-йилга ортиб бормоқда. Циндао ўйинларида кўплаб Олимпия ўйинлари ғолиблари, жаҳон чемпионлари иштирок этади.

Биз учун аҳамиятлиси шундаки, бу йилги баҳсларда Кураш спорт турининг ҳам тақдимоти ўтказилди. Аренага жам бўлган минглаб томошабинлар, спорт расмийлари иштирок этган ушбу маросимда курашнинг усуллари ва техникалари намойиш этилди.

Хитой Кураш ассоциациясидан олинган маълумотга кўра, 2024 йилги Циндао ўйинлари дастурига миллий қадриятимизнинг бир бўлаги ҳисобланган кураш ҳам расмий спорт сифатида киритилади.

Эслатиб ўтамиз, Хитой Кураш ассоциацияси томонидан февраль ойида хитойлик кураш ҳакамлари учун семинар ташкил этилган эди. Унда 150 нафардан зиёд мутахассислар иштирок этишганди. Семинарни Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) Рефери комиссияси аъзоси Чо Нгай Ханг бошқариб борганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг