UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

06 май 19:53
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА, Дзюдо

Миллий Олимпия қўмитаси 30 ёшда: энг яхшилар тақдирланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

“Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ташкил этилганининг 30 йиллик тантанали тадбири бўлиб ўтди.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов муҳтарам юртбошимизнинг Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва мамлакатимиздаги Олимпия ҳаракати аъзоларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Тадбирнинг асосий қисмида турли номинацияларда ғолиблар тақдирланди:

“Олимпиадаларда энг кўп медаль келтирган федерация” – Ўзбекистон бокс федерацияси

“Олимпия рекордчиларини тарбиялаган федерация” – Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси

Шунингдек 10 йилликлар кесимида Ўзбекистоннинг энг яхши спортчилари эълон қилинди:

Ғолиблар:
1.Миржалол Қосимов (1991-2001)
2.Абдулло Тангриев (2001-2011)
3.Оксана Чусовитина (2011-2021)

“Олимпия ўйинларида энг кўп медалга эга чиққан спортчи” – Ришод Собиров

“30 йилликнинг энг совриндор мураббийи” – Марат Қурбонов

“30 йилликда узлуксиз медалларни қўлга киритган ассоциация” – Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

“Ўзбек спортини дунёга тарғиб қилишдаги хизматлари учун” – Равшан Ирматов

“30 йилликнинг Энг шонли терма жамоаси” – футбол бўйича 1994-йилги Ўзбекистон миллий терма жамоаси

“Ёзги Олимпия ўйинларидаги биринчи медал” – Армен Багдасаров

“Ўзбекистоннинг энг ёш Олимпия ўйинлари чемпиони” – Улуғбек Рашитов

Шу тариқа ушбу тадбирда барча номинациялар ўз эгаларига топширилди. Кеча ўзбек эстрадасининг ёрқин вакиллари ижросидаги куй-қўшиқлар билан давом этди.

Тадбирдан олинган суратларни томоша қилинг:

 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг