UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

27 июн 15:34
Янгиликлар

Болалар спорти

Миллий терма жамоа учун энг кўп спортчи етказиб бераётган спорт мактаби ҳақида ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Наманган шаҳридаги спорт таълим муассасаларини ўрганиш билан давом эттирмоқда.

Жумладан, шаҳарда жойлашган нафақат вилоятда, балки республика бўйича йирик, замонавий спорт базаларига эга бўлган муассасалардан бири Наманган шаҳар спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг бугунги ҳолати, ундаги ёш спортчилар ва аҳолининг спорт билан машғул бўлишлари учун яратилган шароитлар билан танишилди.

2 та йирик спорт мажмуасига эга бўлган мазкур ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида жами 20 та спорт иншоотлари мавжуд бўлиб, бир вақт ичида 15 хил спорт тури билан шуғулланиш мумкин.

Спорт мактабида 55 нафар тренерлар 88 нафарга яқин ёш спортчиларга ҳар қандай шароитда енгилмаслик, фақат юқори марраларни кўзлаган ҳолда олдинга ҳаракатланиш ва келажакда чемпион деган номга муносиб бўлиш сирларини ўргатишмоқда.

Қилинаётган меҳнатлар ўз самарасини бермай қолмаяпти. 2019 йилининг ўзида ушбу спорт мактаби тарбияланувчилари томонидан республика ва халқаро мусобақаларда жами 156 та медаль қўлга киритилди. Уларнинг 67 тасини энг юқори пробали медаллар ташкил этиши эса, келажакда янгидан-янги Олимпия чемпионларининг муносиб пойдевори мавжуд эканлигини англатади.

Спорт мактабида бугунги кунда Ҳумоюн Султонов, Абдулҳай Исмоилов, Сайёра Абдуҳалилова, Ситора Ғайбуллаева каби юзлаб умидли спортчилар тарбияланмоқда.

Ушбу спорт мажмуалари 2019 йилнинг ўзида 20 дан ортиқ республика ва халқаро тоифадаги нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилди.

Эътиборлиси, замонавий спорт базаларида бир кунда ёш спортчилардан ташқари 2 мингга яқин аҳоли ўз соғликларини тиклаш мақсадида спорт билан доимий шуғулланишмоқда.

Қуйида спорт мактабининг замонавий мажмуаларини акс эттирувчи фото лавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз:

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг