UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

15 окт 06:54
Янгиликлар

Волейбол

Мирободда волейбол бўйича “Ҳоким кубоги“ ўтказилди

Миробод тумани ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида волейбол ва футбол бўйича Миробод тумани ҳокими кубоги учун мусобақалар ўтказилди.

Мусобақа Тошкент халқаро Вестминстер университетида ташкил этилди.

Тадбирда Миробод тумани спорт бўлими раҳбари Баҳодир Баҳромов сўзга чиқиб, жамиятимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ёшларни спортга жалб этиш ва улар ўртасида кўплаб спорт мусобақаларини ташкил этиш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

Эътиборлиси, мазкур спорт дастури нафақат Тошкент шаҳри, балки республикамизда илк бора ташкил этилди ва туман бўйлаб давом этмоқда.

Мусобақада 1-ўринни М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент филиали жамоаси, 2-ўринни эса Тошкент шарқшунослик университети жамоаси ва 3-ўринни эса Тошкент Халқаро Вестминстер университети вакиллари эгаллашди.

Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақалар якунида ғолиблар ҳокимлик томонидан кубок, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг