UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

11 окт 13:25
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚ Мудофаа вазирлиги, Миллий Гвардия ва Касаба уюшмалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси олдинда турган вазифаларни бажаришда, шубҳасиз, бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиши мақсадга мувофиқдир.

Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари, полковник Сарвар Мамаюсупов, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари, полковник Алишер Норбоев ҳамда Ўзбекистон Касаба Уюшмалари кенгаши спорт бўлими бошлиғи Баҳодир Тожиев билан учрашди. 

Суҳбат самимий руҳда ўтиб, унда спортчиларимизни Осиё ва Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионати каби йирик мусобақаларга пухта тайёрлашда янада чуқур ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Маълумки, кўплаб спорт турлари бўйича терма жамоамиз вакиллари бир вақтнинг ўзида юқоридаги ташкилотларда ҳам хизмат вазифаларини адо этишади. 

Суҳбат давомида йирик мусобақалар арафасида ҳарбий спортчиларни функционал хизмат вазифаларидан озод қилиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, юқоридаги ташкилотларга қарашли спорт базаларида терма жамоаларимиз учун ўқув-машғулот йиғинларини йўлга қўйиш каби масалалар бўйича атрофлича фикр билдирилди.

Суҳбат якунида меҳмонлар МОҚ музейига ташриф буюришди ва уларга Олимпия ўйинлари тарихи ҳамда Мустақиллигимиз даврида Олимпиадаларда эришган муваффақиятларимиз ҳақида сўзлаб берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг