UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

19 фев 09:30
Янгиликлар

Эшкак эшиш

МОҚ президенти байдарка ва каноэчиларимиз йиғинида бўлди

Янги мавсумга Ўзбекистон Rowing & Canoe федерацияси ҳам қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Ушбу йўналишда терма жамоамиз вакиллари шу пайтгача Токио-2020 Олимпия ўйинларига 2 та, Паралимпия ўйинларига эса 3 та йўлланма қўлга киритишган. Яна бир неча ҳафтадан сўнг эса вакилларимизни Токио-2020 га йўлланма берувчи сўнгги старт кутиб турибди. Мана шундай масъулиятли паллада тайёргарлик айни авжи палласида.

Ўз навбатида давлатимиз спортчиларимизнинг беками кўст шуғулланишлари учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Кеча МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов Тошкент вилояти Туябўғиз сув омборидаги терма жамоамиз базасига ташриф буюриб, спортчиларимиз билан учрашди ва улар учун қурилаётган янги объектларни кўздан кечирди. 

Ташриф давомида МОҚ раҳбарига XXXII ёзги Олимпия ҳамда XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш ва муносиб иштирок этиш тадбирларини мувофиқлаштириш Штаби бошлиғи, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Тошматов ҳамроҳлик қилди.

Айни пайтда спортчиларимиз учун Туябўғиз сув омбори бўйида замонавий шароитларга эга қўшимча янги спорт базаси қурилмоқда, эскиси реконструкция қилинмоқда. Байдарка ва каноэда, шунингдек, слаломда эшкак эшиш бўйича терма жамоамизни март ойида Таиландда ўтадиган Токио Олимпиадасига лицензион Осиё чемпионати кутиб турибди.

Академик эшкак эшувчиларимиз эса апрель ойида Жанубий Кореяда ўтадиган қитъа биринчилигида Токио-2020 йўлланмаси учун стартга чиқишади. Атлетларимиз об-ҳавонинг бугунгидек қийинчиликларига қарамай шуғулланишда давом этишмоқда. Мақсад аниқ – XXXII ёзги Олимпия ўйинларига имкон қадар кўпроқ лицензия қўлга киритиш ва тўрт йилликнинг энг муҳим спорт фестивалида муваффақиятли иштирок этиш.

Бунинг учун эса табиийки спортчи ва мураббийларга барча керакли шароитларни яратиб бериш талаб этилади. МОҚ раҳбари бугунги ташрифи давомида мутассадиларга бу борада керакли кўрсатма ва тавсияларни берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг